Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Эркакларга “шпаргалка” — 8 март учун чўнтакбоп совғалар

© pexels.com/Laura JamesКрасно-белая подарочная коробка в клетку с красной лентой
Красно-белая подарочная коробка в клетку с красной лентой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2023
Oбуна бўлиш
8 март учун чўнтакбоп ва оригинал совғалар тўплами билан материалимизда танишинг.
Ажойиб баҳор байрами арафасида эркакларни севимли аёлларини, ҳамкасбларини қандай табриклаш ва байрамдан сўнг бўш ҳамён билан қолмаслик ўйлантиради. Sputnik бу борада сизга ёрдам бериш мақсадида чўнтакбоп ва оригинал совғалар тўплами билан бўлишади.
Жуфтингиз учун совғалар рўйхати:
Совға олувчининг исми туширилган гулдон;
Косметика дўкони ёки массаж учун сертификат;
Чойшаб комплекти;
Кумуш тақинчоқлар;
Хушбўй ҳидли шамлар;
Соч қуритгич;
Ҳаммом бомбалари тўплами;
Фотокуб;
Ширинликлар гулдастаси;
Фотоёстиқ (расм туширилган ёстиқ).
Ҳамкасблар учун совғалар:
Шоколадли мевалар;
Исм тушурилган кундалик;
Чой ёки кофе тўплами;
Шиша идишдаги табиий гуллар композицияси;
Рақамли расм (картинка по номерам);
Қизиқарли фильм ёки концертга чипта;
Чиройли пардоз қутичаси (косметичка);
Косметик кремлар тўплами;
Сумкага сиғадиган мини-соябон;
Ёритгичли ойна.
Янгиликлар лентаси
0