https://sputniknews.uz/20230304/avtomaktab-iiv-akademiyasi-malaka-oshirish-32649044.html
Энди автомактаб ўқитувчилари ИИВ Академиясида малака оширади
Энди автомактаб ўқитувчилари ИИВ Академиясида малака оширади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳайдовчи-йўриқчиларни қайта тайёрлаш, шунингдек малакасини ошириш курслари шартнома асосида олиб борилади. Тўлов миқдори 2,1 млн сўмгача этиб белгиланган.
2023-03-04T15:28+0500
2023-03-04T15:28+0500
2023-03-04T15:28+0500
жамият
ўзбекистон
адлия вазирлиги
иив
ҳайдовчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17668723_0:0:3227:1816_1920x0_80_0_0_6dfe88715f960c2b5fe39e27447a3652.jpg
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Автомактаб ўқитувчилари Ички ишлар вазирлиги Академиясида малака оширади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан рўйхатидан ўтказилган тегишли низомда назарда тутилган.Ҳужжатга кўра, таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан амалга оширилади.Малака ошириш ҳар 3 йилда бир марта олиб борилади. Бунда тингловчилар асосий иш жойидан ажралган ҳолда ўқитилади.Ўқув жараёни 25 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчидан иборат гуруҳларда ташкил қилинади. Мазкур курсларда ўқиш учун талабгорлар Академиянинг расмий веб-сайти орқали ариза билан мурожаат қилади.Ариза келиб тушган кундан эътиборан 3 иш куни ичида ўрганиб чиқилиб, камчиликлар аниқланмаган тақдирда Академия ва талабгор ўртасида шартнома тузилади.Тўлов миқдорлари:Тингловчиларга уларнинг ўқув жараёнида иштирокини таъминлаш ҳамда ўқув дастурларини ўзлаштиришда тьютор (ўқитувчи-консультант) ёрдамлашади.Қайта тайёрлаш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчига диплом, малака ошириш курсини тамомлаган тингловчига эса сертификат тақдим этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17668723_217:0:2948:2048_1920x0_80_0_0_89bc75660776d13b266bcc6fe8475bde.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон иив академияси автомактаб малака ошириш ҳайдлвчилар
ўзбекистон иив академияси автомактаб малака ошириш ҳайдлвчилар
Энди автомактаб ўқитувчилари ИИВ Академиясида малака оширади
Ҳайдовчи-йўриқчиларни қайта тайёрлаш, шунингдек малакасини ошириш курслари шартнома асосида олиб борилади. Тўлов миқдори 2,1 млн сўмгача этиб белгиланган.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Автомактаб ўқитувчилари Ички ишлар вазирлиги Академиясида малака оширади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан рўйхатидан ўтказилган тегишли низомда
назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан амалга оширилади.
Малака ошириш ҳар 3 йилда бир марта олиб борилади. Бунда тингловчилар асосий иш жойидан ажралган ҳолда ўқитилади.
Ўқув жараёни 25 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчидан иборат гуруҳларда ташкил қилинади. Мазкур курсларда ўқиш учун талабгорлар Академиянинг расмий веб-сайти орқали ариза билан мурожаат қилади.
Ариза келиб тушган кундан эътиборан 3 иш куни ичида ўрганиб чиқилиб, камчиликлар аниқланмаган тақдирда Академия ва талабгор ўртасида шартнома тузилади.
ҳайдовчи-йўриқчиларни қайта тайёрлаш, шунингдек малакасини ошириш курсларининг ҳар бири учун – БҲМнинг 4,5 баравари (1 млн 350 минг сўм);
ўқитувчиларни қайта тайёрлаш курси учун – БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм), уларнинг малакасини ошириш курси учун – БҲМнинг 7 баравари (2,1 млн сўм).
Тингловчиларга уларнинг ўқув жараёнида иштирокини таъминлаш ҳамда ўқув дастурларини ўзлаштиришда тьютор (ўқитувчи-консультант) ёрдамлашади.
Қайта тайёрлаш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчига диплом, малака ошириш курсини тамомлаган тингловчига эса сертификат тақдим этилади.