https://sputniknews.uz/20230303/samarqandda-milliy-kashtachilik-korgazma-savdosi-bolib-otadi-32639210.html
Самарқандда миллий каштачилик кўргазмаси бўлиб ўтади
Самарқандда миллий каштачилик кўргазмаси бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудида каштачилик йўналишида фаолият юритаётган ҳунармандларнинг маҳсулотлари тақдим этилади. 03.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-03T19:37+0500
2023-03-03T19:37+0500
2023-03-03T19:37+0500
маданият
самарқанд
кўргазма
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/13/31584902_0:96:1024:672_1920x0_80_0_0_1aca0853a774df23735c0f341d0dc017.jpg
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Самарқанд шаҳрида 18–19 март кунлари II миллий каштачилик республика кўргазма-савдоси ўтказилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудида каштачилик йўналишида фаолият юритаётган ҳунармандларнинг маҳсулотлари тақдим этилади. “Мазкур тадбирнинг бу йилгиси Самарқандда ўтказилишида ўзига хос анъана бор, Самарқанд кўҳна шаҳар ва бошқа ҳудудлар сингари миллий ўзбекона урф-одатлар ва қадриятларни ҳам бағрига сингдирган. Ўйлайманки, тадбир ҳам ўзига хос шукуҳда инсонлар қалбида қолади”, - деди “Hunarmand” уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Хотамова.Дастурда Гулнора Одилова, Мавлуда Ҳамдамова, Насиба Исҳакова ва шу каби тажрибали каштачиларнинг маҳорат дарслари ва учрашувлар ўрин олган, шунингдек, қизиқувчилар учун кашта тикиш жараёнидан видеорепортажлар ташкил этилади.Тадбир давомида Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида Ҳунармандлар майдонининг Истироҳат боғи, Алишер Навомий кўчаси каштачилар маҳсулотлари билан безатилади. Истаганлар миллий маҳсулотларни ҳарид қилишлари мумкин.Маълумот учун, мазкур тадбир илк бор 2018 йили Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган. Унда турли ҳудудлардан 300 дан ортиқ ҳунармандлар иштирок этишган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/13/31584902_0:0:1024:768_1920x0_80_0_0_ebeeb55b0150efa70123d34e6bf20569.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, самарқанд, кўргазма, савдо
маданият, самарқанд, кўргазма, савдо
Самарқандда миллий каштачилик кўргазмаси бўлиб ўтади
Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудида каштачилик йўналишида фаолият юритаётган ҳунармандларнинг маҳсулотлари тақдим этилади.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Самарқанд шаҳрида 18–19 март кунлари II миллий каштачилик республика кўргазма-савдоси ўтказилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудида каштачилик йўналишида фаолият юритаётган ҳунармандларнинг маҳсулотлари тақдим этилади.
“Мазкур тадбирнинг бу йилгиси Самарқандда ўтказилишида ўзига хос анъана бор, Самарқанд кўҳна шаҳар ва бошқа ҳудудлар сингари миллий ўзбекона урф-одатлар ва қадриятларни ҳам бағрига сингдирган. Ўйлайманки, тадбир ҳам ўзига хос шукуҳда инсонлар қалбида қолади”, - деди “Hunarmand” уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Хотамова.
Дастурда Гулнора Одилова, Мавлуда Ҳамдамова, Насиба Исҳакова ва шу каби тажрибали каштачиларнинг маҳорат дарслари ва учрашувлар ўрин олган, шунингдек, қизиқувчилар учун кашта тикиш жараёнидан видеорепортажлар ташкил этилади.
Тадбир давомида Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида Ҳунармандлар майдонининг Истироҳат боғи, Алишер Навомий кўчаси каштачилар маҳсулотлари билан безатилади. Истаганлар миллий маҳсулотларни ҳарид қилишлари мумкин.
Маълумот учун, мазкур тадбир илк бор 2018 йили Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган. Унда турли ҳудудлардан 300 дан ортиқ ҳунармандлар иштирок этишган.