Путин Хавфсизлик Кенгашида бугунги куннинг энг муҳим масаласини айтди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2023
Oбуна бўлиш
Путин Хавфсизлик кенгаши аъзоларини объектларнинг аксилтеррор хавфсизлигини муҳокама қилишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Владимир Путин Россия Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари билан бўлиб ўтган тезкор йиғилишда терроризмга қарши хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишни таклиф қилди.
"Бугун бизда битта, лекин жуда муҳим масала бор: ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг юрисдикциясидаги объектларни терроризмга қарши ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида. Спикер - ички ишлар вазири", - деди президент йиғилишни очиб берар экан.
Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоларининг мажлислари анъанага кўра жума кунлари ўтказилади. Бугунги йиғилиш Брянск вилоятининг Климовский туманида содир этилган терактнинг эртасига бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2 март куни бир гуруҳ диверсантлар Украина томонидан Россиянинг Брянск вилояти чегарасини кесиб ўтиб, Любечан қишлоғида иккита машинани ўққа тутган. Натижада икки нафар фуқаро қурбон бўлган, 2 киши яраланган. Улардан бири 10 ёшли Фёдор исмли бола. У ярадор бўлишига қарамасдан, машинада бўлган икки нафар синглисини ўрмон томонга олиб қочишга ёрдам берган ва кейинчалик йўловчи машинада хавфсиз жойга етиб олган. Шифокорлар унинг танасидан НАТО калибридани ўқни чиқариб олишди.
Россия президенти ушбу ҳужмни теракт деб атади. ФСБ маълумотларига кўра, жангарилар Украина ҳудудига сиқиб чиқарилган ва у ерда уларга артиллерия зарбаси берилган.
Янгиликлар лентаси
0