Ногиронлиги бор шахсларни бепул тиббий аппаратлар билан таъминлашга 18 млрд сўм ажратилди

© CC0 / Unsplash / Jon TysonЧеловек в инвалидном кресле
Человек в инвалидном кресле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2023
Oбуна бўлиш
Бу йил 475 нафар муҳтож шахслар замонавий протез-ортопедия буюмлари билан бепул таъминланади.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ногиронлиги бўлган шахсларни бепул тиббий аппаратлар билан таъминлаш учун 18 миллиард сўм ажратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Қайд этилишича, куни кеча президент томонидан имзоланган ПҚ-74-сонли қарорга кўра, бу йил 475 нафар муҳтож шахслар замонавий протез-ортопедия буюмлари (оёқ, сон ва болдир протези ҳамда оёқ аппарати) билан бепул таъминланади.
Қарорга мувофиқ, 1 июлга қадар ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар таъминланадиган протез-ортопедия ва реабилитация буюмлари рўйхатини кенгайтириш кўзда тутилган.
Унга кўра, электр кресло-аравача, махсус функцияли ақлли соат, брайл ёзув мосламаси, овозли термометр ва тонометр, ёзги мураккаб ортопедик пойафзал каби қўшимча 6 та восита билан тизимли таъминланади. Ҳозирда амалдаги рўйхатда 18 тага тенг.
Шунингжек, 1 сентябрдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашда ногиронлиги бўлган шахслардан тиббий хулоса талаб қилиш бекор қилинади.
Янгиликлар лентаси
0