Йўловчи соғлиғи ёмонлашди: Москвага учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании "Аэрофлот"
Самолет авиакомпании Аэрофлот - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2023
Oбуна бўлиш
Қўнишга аппендицит хуружига учраган Ҳиндистон фуқароси сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. ​​Москвага учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди, дея хабар берди Uzbekistan airports.
“Аэрофлот” авиакомпаниясининг Деҳли — Москва йўналиши бўйича AFL233 рейси самолёти Тошкентга фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:30 да Тошкент аэропортига қўнди.
Қўнишга аппендицит хуружига учраган Ҳиндистон фуқароси сабаб бўлган. Экипаж йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди.
Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.
Янгиликлар лентаси
0