Фурқат Сидиқов — биография

© Ташқи ишлар вазирлигиФурқат Сидиқов
Фурқат Сидиқов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов биографияси батафсил Sputnik материалида.

Таржимаи ҳоли

Фурқат Сидиқов 1971 йил 7 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1993 йил Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Рус ва инглиз тилларини билади. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.

Карьера

1993-1995 – “UzDaewoo Electronics” қўшма корхонаси катта мутахассиси;
1995-1996 – Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ходими;
1996-2002 – Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти катта илмий ходими;
2002-2007 – Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонаси атташеси;
2007-2011 – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти етакчи илмий ходими;
2011-2015 – Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонаси биринчи котиби;
2015-2020 – Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси;
2020-2022 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари.
2022 йилнинг 14 ноябридан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ўз фаолиятини олиб борган. 2023 йил 3 март куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тасдиқланди.
Янгиликлар лентаси
0