“Буни тўхтатиш вақти келди”. АҚШда Украинага ёрдамни тўхтатишни талаб қилишмоқда

© AP PhotoПрезидент Украины Владимир Зеленский и президент США Джо Байден пожимают друг другу руки во время встречи в Киеве.
Президент Украины Владимир Зеленский и президент США Джо Байден пожимают друг другу руки во время встречи в Киеве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2023
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Республикачилар якдиллиги Украинага қурол етказиб бериш масаласи туфайли дарз кетмоқда. Доналд Трамп бошчилигидаги изоляционистлар Оқ уйдан Киевга ёрдам беришни тўхтатишни талаб қилмоқда, неоконсерваторлар эса бунинг учун уларни партиядан чиқариб юборишни таклиф қилмоқда.

Американча ажралиш

Республикачилар вакиллар палатаси аъзоси Маржори Тейлор Грин ишонч билан айтишига қараганда, мамлакат миллий ажралиш сари ҳаракатланиб бормоқда. У бу ҳолатда “ҳақиқий америкаликлардан бутунлай ажралган” амалдаги ҳокимиятни айбдор деб билмоқда.
Маржорига ва унинг бошқа партиядошларига Байденнинг Европага саёҳати, Киевга ташрифи ва “Бухарест тўққизлиги” етакчилари билан учрашуви хуш келмади. Республикачилар Украина муаммолари президентни Американинг шахсий муаммоларидан ҳам кўпроқ ташвишга солаётганидан норози.
Хусусан, депутат Кевин Херннинг таъкидлашича, Байден Киевга ташриф буюрди, аммо темир йўл ҳалокати туфайли заҳарли моддалар тупроқ ва атмосферага тарқалиб кетган муаммоли Оклахома штатига эса бормади. Маржори Тейлор Грин америкаликлар ҳаттоки ўз президентидан нафратла бошлаганини, у Украина ҳукуматини америкаликлардан афзал кўрганини айтди. Поезд рельсидан чиқиб кетган яна бир ҳудуд – Шарқий Палестин мэри Трент Конауэй Байденнинг Европага сафарини маҳаллий аҳолига нисбатан “қаттиқ тарсаки” деб атади.
Баъзи Ғарб ОАВлари бу чиқишни Вакиллар палатасини назорат қилувчи Республикачилар партияси Вашингтоннинг Украинага қурол-яроғ юборишда давом этишини тўхтатмоқчи эканлигининг белгиси сифатида қабул қилишди. Бу орада Байдендан кейин Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси раиси Майкл Маккол бошчилигидаги беш нафар республикачилар гуруҳи Киевга ташриф буюрди. Зеленский уларга УҚК учун зарур бўлган қуроллар рўйхатини топширди. Хусусан, бу рўйхатда F-16 қирувчи самолётлари ва 300 километр масофага учадиган ATACMS ракета тизимлари бор.

Меҳр-муҳаббат даври ўтди

Оқ уйни яна бошқариш истагини аллақачон эълон қилган собиқ президент Доналд Трампнинг фикрича, Байден Россия билан тўқнашувни қўзғатмоқда. Бошқа томондан, АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили ва Республикачилар партиясидан президентликка иккинчи расмий номзод Никки Хейли ишонч билан таъкидладики, Вашингтон Украинани ҳимоя қилаётгани йўқ, балки мағлуб бўлиш мумкин бўлмаган “озодлик учун уруш” олиб бормоқда.
Флорида губернатори, шунингдек, президентликка яна бир даъвогар Рон Десантис (уни “Ўқишни биладиганлар учун Трамп” деб аташади) “Украина билан эмас, ўз давлатимиз билан шуғулланишимиз керак ва АҚШ учун ҳақиқий таҳдид Россия эмас, балки Хитой”, – дея фикр билдирди.
Ўз навбатида, собиқ вице-президент Майк Пенс “озодликни ҳимоя қилиш”дан бош тортганларга Республикачилар партиясида жой бўлмаслиги керак”, деган фикрни таъкидлаб ўтди.
Сенатдаги республикачилар озчилиги етакчиси Митч Макконнел Мюнхен конференциясида сўзлаган нутқида партия ичидаги кураш осон кечмаслигини, аммо украиналиклар барибир ўзларига керакли қуролларни олишини таъкидлади. Бир йил олдин бундай муаммо йўқ эди. Десантиснинг ўзи ҳам 2014 йилдан бери Киевни қурол билан таъминлашни қўллаб-қувватлаб келган. Афтидан, у аҳолининг Украина инқирозига муносабати ўзгарганлиги сабабли ўз фикрини ўзгартирган.
The Associated Press-NORC Center for Public Affairs Research томонидан февраль ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг фақат 48 фоизи Украинага қурол етказиб беришни маъқуллайди, 29 фоизи - қарши, 22 фоизи эса бир қарорга келмаган. 2022 йил май ойида респондентларнинг 60 фоизи Киев режимига ҳарбий ёрдам бериш тарафдори бўлган. Бундан ташқари, FoxNews маълумотларига кўра, республикачиларнинг 61 фоизи ва мустақил сайловчиларнинг 49 фоизи Украинани қўллаб-қувватлаш муддатсиз бўлишини истамайди.
Шу билан бирга, Quinnipiac University маълумотларига кўра, Республикачилар партияси тарафдорларининг 42 фоизи Трампга, 36 фоизи Десантисга овоз беришга тайёр. Хейлининг рейтинги олти фоиз, Майк Пенсники эса тўрт фоиз.

Ғоявий келишмовчиликлар

РИА Новости билан суҳбатлашган экспертларнинг таъкидлашича, АҚШнинг бегона можароларига аралашишини истамайдиган изоляционистлар ва бутун дунё бўйича “озодлик” учун курашаётган неоконсерваторлар (уларнинг тушунишича) ўртасидаги кураш учун Украина шунчаки қўзғатувчи бўлди.
“Бироқ, бу енгиб бўлмас тафовутлар эмас, чунки барча республикачилар миллий манфаатларни ҳимоя қилади ва Америка устунлиги учун ҳаракат қилади. Шунчаки баъзилари ички муаммоларга эътибор қаратишга ундаса, бошқалари ҳарбий кучни танлайди”, – деб тушунтиради МДУ қошидаги Франклин Рузвелт номидаги АҚШни ўрганиш жамғармаси директори Юрий Рогулев.
Украинани янада қуроллантириш тарафдорлари мустақил ғалаба қозониш ёки сайловчиларни ўз тарафига ўтказишни кутишмоқда, дея қўшимча қилади РФА Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институтининг АҚШ ташқи ва ички сиёсати сектори раҳбари Виктория Журавлёва. “Бундай электоратнинг Киевдан ёрдам сўраш талаби бор, агар бу одамлар учун курашилмаса, улар демократларга ўтиб кетади”, – фикр билдиради Журавлёва.
Мутахассисларнинг ишончи комилки, Украинадаги можаро барча номзодларнинг сайловолди кампанияларида муҳим роль ўйнайди. Қолаверса, Демократик партияда ҳам низолар бор. Масалан, октябрь ойида 30 нафар конгрессмен Байдендан тинчлик музокараларини бошлашни ва хайрихоҳлик ишораси сифатида Россияга қарши санкцияларни юмшатишни талаб қилди. Можаро тезда барҳам топди, чунки демократлар Кремлга ён босишга тайёрликда гумон қилинишларини хоҳламайди.
Янгиликлар лентаси
0