Байден ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат ошкор бўлди

© AFP 2023 / Bay Ismoyo/PoolПрезидент США Джо Байден на саммите G20 в Индонезии
Президент США Джо Байден на саммите G20 в Индонезии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2023
Oбуна бўлиш
Fox News бошловчиси Карлсоннинг айтишича, АҚШ президенти Байден гапириш қобилиятини йўқотмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден гапириш қобилиятини йўқотмоқда, деди Fox News бошловчиси Такер Карлсон.
"Сўнгги йилларда биз бундай парчаларни миллион марта кўрсатдик. Яна миллион мартакўрсатишимиз мумкин, чунки Жо Байден ҳар куни шундай гапиради. Айни пайтда у шундай гапиради. У гапириш қобилиятини йўқотмоқда ", деб тушунтирди у.
Унинг фикрича, Байден мамлакатни бошқариш учун ақлий ва жисмоний кучга эга эмас. Карлсоннинг аниқлик киритишича, бу Байденга қилинган ахборот ҳужуми эмас, фақат кузатиш.
"Аммо бу табиий жараён бўлгани учун бизга эътибор бермаслик ҳақида буйруқ берилган", - деди бошловчи.
Яқинда Польшага ташриф вақтида Байден самолёт трапида қоқилиб йиқилганди.
Бу биринчи ҳолат эмас, 2021 йил март ойида Жо Байден самолётга кўтарилаётган пайтда уч марта қоқилиб, йиқилиб тушганди.
Янгиликлар лентаси
0