АҚШ Хитойни ядровий таҳдид манбаи сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда — Хитой ТИВ

© РИА Новости / Павел Львов / Медиабанкка ўтишГорода мира. Пекин
Города мира. Пекин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2023
Oбуна бўлиш
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги: АҚШ гегемонликни сақлаб қолиш учун Пекин таҳдиди назариясини илгари сурмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Қўшма Штатлар Хитойни ядровий таҳдид манбаи сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда, гарчи уларнинг ўзлари энг катта хавф туғдирса ҳам. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нин маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби АҚШ президенти Жо Байденнинг ички хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Элизабет Шервуд-Рэндаллнинг Хитой стратегик арсеналининг кучайиши фонида таҳдидларни минималлаштириш учун Пекин билан алоқаларни давом эттириш зарурлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ўз арсеналларини кенгайтириш ва ҳарбий гегемонликни сақлаб қолиш учун баҳона сифатида Хитойнинг ядровий кучларини қуриш ҳақидаги баёнотларга муҳтож.
Дипломат сўнгги йилларда Қўшма Штатлар ядровий триадани агрессив тарзда модернизация қилганини, Пекин эса ўз кучларини миллий хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган минимал даражада сақлаб, мувозанатли ва масъулиятли позицияни эгаллаганини эслатди.
"Қўшма Штатлар дунёдаги энг йирик ядровий таҳдид манбаи", деб қўшимча қилди Мао Нин.
У Вашингтонни хавфсизлик сиёсатини синчковлик билан кўриб чиқиш ва хавфларни камайтириш ҳамда глобал ва минтақавий тинчликни сақлаш учун амалий чоралар кўришга чақирди.
Янгиликлар лентаси
0