Тошкентда Марказий Осиёдаги илк Radisson Collection Hotel очилади – тафсилотлар

© Foto : www.hoteliers.uzRadisson Collection Hotel, Tashkent.
Radisson Collection Hotel, Tashkent. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2023
Oбуна бўлиш
Radisson Collection Hotel 27 минг квадрат метрдан ортиқ майдонга эга 22 қаватли асосий бинодан иборат бўлади.
ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. 2026 йилда Тошкентда Radisson Collection Hotel очилади. Ушбу лойиҳа Марказий Осиёдаги биринчи Radisson Collection меҳмонхонаси бўлади, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.
Меҳмонхона мажмуаси Сайилгоҳ кўчасида 130 минг квадрат метр майдонда жойлашиши режалаштирилмоқда. У жамоат жойлари, савдо майдончалари, кинотеатр, офислар, апартаментлар ва кўп қаватли ерости автотураргоҳи бўлган тўртта бинони ўз ичига олади.
Radisson Collection Hotel’нинг ўзи 27 минг квадрат метрдан ортиқ майдонга эга 22 қаватли асосий бинодан иборат бўлади. Меҳмонхонада 164 та номер бўлади.
“Биз ўз портфолиомизни Марказий Осиёдаги биринчи Radisson Collection бренди остидаги меҳмонхона билан тўлдиришдан мамнунмиз”, - деди Radisson Hotel Group’нинг МДҲ ва Грузиядаги бизнесини ривожлантириш бўйича катта директори Мария Знова.
Меҳмонхона инфратузилмаси ресторан, лобби бар, VIP залга эга лаунж ҳудуди, сузиш ҳавзалари бўлган спа, скай бар, конференция заллари ва мажлислар залларини ўз ичига олади.
Янгиликлар лентаси
0