Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесини жаҳон бренди даражасига олиб чиқиш йўллари кўриб чиқилди

© SputnikФорум “Hotel business forum-2023”
Форум “Hotel business forum-2023”  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2023
Oбуна бўлиш
Бугун пойтахтда “Hotel business forum-2023” форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва хорижлик мутахассислар меҳмонларда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳадаги янги тенденциялар, IT ва инновацион лойиҳалар ҳақида фикр алмашишди.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Туризм соҳасига эътибор қаратилаётган бир вақтда, меҳмонхона бизнесини ҳам ривожлантириш бўйича аниқ режа ва дастурлар қабул қилиш керак. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган “Hotel business forum-2023” форумида маълум қилинди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Форумда Россия, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Англия, Франция, Германия каби давлатлардан мутахассислар иштирок этишди.
"Меҳмонхона индустриясининг ривожлантиришда IT, экология, хизматлар саноатини ривожлантириш лозим. Хусусан туристик компаниялар учун солиқ имтиёзлари жорий этилди, ҳудудларда йирик меҳмонхоналар фойдаланишга топширилди",- деди Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков.
Тадбирнинг биринчи кунида 19 нафар спикернинг маърузалари тингланди. Меҳмонхона саноатини ривожлантириш, соҳада кадрлар тайёрлаш, меҳмонларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, Ўзбекистон меҳмонхона саноатидаги янги тенденциялар, IT ва инновацион лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, халқаро ҳамкорлик, HR, сертификатлаш тизими, автоматлаштириш, дуал тизим муҳокама этилди.
Қайд этилишича, меҳмонхона саноати соҳасида электрон тизимларнинг фаол ишлаши ва бу орқали хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш катта натижа беради.
Иштирокчилар туризм соҳасига эътибор қаратилган бир вақтда, меҳмонхона бизнесини ҳам ривожлантириш бўйича катта қадамлар ташланиши кераклигини маълум қилишди.
Ҳозирда Ўзбекистонда 3 798 та меҳмон уй ва ётоқхона, 935 дан ортиқ меҳмонхона, 208 та дам олиш масканининг бошқа турар жойлари мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0