https://sputniknews.uz/20230302/shavkat-mirziyoev-ilhom-aliev-bilan-uchrashuv-otkazdi--video-foto-32595194.html
Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди – видео, фото
Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди – видео, фото
Sputnik Ўзбекистон
Президентлар олий даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини батафсил кўриб чиқдилар. 02.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-02T07:15+0500
2023-03-02T07:15+0500
2023-03-02T07:15+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
илҳом алиев
озарбайжон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/02/32594702_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_1de18c6f1f016435e1cc064571a7f962.jpg
ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига келгач, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, Озарбайжон ушбу тузилмага самарали раислик қилаётганини алоҳида таъкидлади.Президентлар олий даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини батафсил кўриб чиқдилар. Тизимли ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатлари сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилгани, амалий мазмун билан бойигани катта мамнуният билан қайд этилди.Шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.Давлат раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.Учрашув ҳар доимгидек очиқ, самимий ва дўстона муҳитда ўтди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/02/32594702_43:0:1180:853_1920x0_80_0_0_8fd01684e015e605544bb5937ab117e7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, илҳом алиев, озарбайжон, ўзбекистон
сиёсат, шавкат мирзиёев, илҳом алиев, озарбайжон, ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди – видео, фото
Президентлар олий даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини батафсил кўриб чиқдилар.
ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига келгач, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Озарбайжон етакчиси 2 март куни Бокуда бўлиб ўтадиган Қўшилмаслик ҳаракати саммитини қўллаб-қувватлагани ва унда шахсан иштирок этаётгани учун Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди.
Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, Озарбайжон ушбу тузилмага самарали раислик қилаётганини алоҳида таъкидлади.
Президентлар олий даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини батафсил кўриб чиқдилар. Тизимли ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатлари сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилгани, амалий мазмун билан бойигани катта мамнуният билан қайд этилди.
Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш 50 фоиздан зиёдга ошди. Автомобилсозлик, тўқимачилик саноати ва ипакчилик каби устувор тармоқлардаги кооперация лойиҳалари фаол паллага кирди. Нефть-газ, транспорт ва логистика соҳаларида истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.
Шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Давлат раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Учрашув ҳар доимгидек очиқ, самимий ва дўстона муҳитда ўтди.