Ўзбекистон ва Озарбайжон 800 млн $лик йирик лойиҳаларни тайёрламоқда – Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел встречу в Баку с Президентом Азербайджанской Республики Ильхамом Алиевым.
Шавкат Мирзиёев провел встречу в Баку с Президентом Азербайджанской Республики Ильхамом Алиевым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2023
Oбуна бўлиш
Мирзиёев SOCAR билан нефть-газ соҳасида йирик лойиҳа тайёрланаётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Боку ва Тошкент ўзаро ҳамкорлик учун улкан салоҳиятга эга, умумий қиймати 800 миллион долларлик қўшма лойиҳаларга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлади.
“Сиз (Илҳом Алиев - таҳр.) ҳозир янги лойиҳаларни қайд этдингиз, биз бунга жиддий тайёргарлик кўрдик - 800 миллион долларлик лойиҳалар. Бу бизда ҳақиқатда катта, улкан салоҳият борлигидан далолат беради”, - деди Мирзиёев Алиев билан Бокудаги учрашувда.
У тез орада автомобилсозлик соҳасида жиддий натижа бўлишини қайд этди.
“Бу бизнинг янги маркаларимиз, автомобилларимиз, ишлаб чиқариш шу йилнинг март ва сентябрь ойида бошланади. Бу бутунлай бошқа марка, бошқа сифат”, - дея тушунтирди Мирзиёев.
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Озарбайжон томони билан пахта кластерини ташкил этиш бўйича келишувлар доирасида ерлар ажратилди.
“Пиллачиликда муаммоларимиз жуда кўп эди, лекин улар жуда яхши ҳал қилинмоқда, деб ўйлайман. Машинасозлик соҳасида ҳам преференциялар парламент даражасида ҳал этилмоқда. Бу эса келгусида ушбу соҳаларда ҳам қўшма лойиҳаларимиз кўп бўлишидан далолатдир”, - деди Ўзбекистон президенти.
Шу билан бирга, Мирзиёев SOCAR билан нефть-газ соҳасида йирик лойиҳа тайёрланаётганини таъкидлади.
“Ҳозир техник-иқтисодий асослар тайёрланмоқда, менимча, лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ҳам секин-аста олға силжийди”, - дея қўшимча қилди у.
Ўз навбатида, Озарбайжон президенти 2022 йил икки томонлама муносабатларни ривожлантириш шароитида рекорд йил бўлганини таъкидлади.
“Мен Ўзбекистонга уч марта ташриф буюрдим. Бу йилни сизнинг ташрифингиз билан бошлаймиз. Шу боис бу йил биз бир марта учрашмаймиз, бунга аминман. Чунки ҳар доим гаплашадиган нарса бор, мавзулар кўп”, - деди Алиев.
Унинг сўзларига кўра, томонлар саноат, қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик каби соҳаларда фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Озарбайжон президенти Ўзбекистонга Қорабоғни тиклашдаги иштироки учун ҳам миннатдорлик билдирди.
“Бу хорижий давлат томонидан молиялаштирилган биринчи хорижий лойиҳа. Бу шахсан сиз собиқ қочқинларга ҳадя қилган мактаб. Бунинг учун жуда миннатдормиз”, - деди Алиев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни бўлиб ўтадиган Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этиш учун Бокуда бўлиб турибди.
Янгиликлар лентаси
0