Мирзиёев Қўшилмаслик ҳаракатининг мониторинг ва тадқиқот тармоғини яратишни таклиф қилди

© Пресс служба президента Азербайджанской РеспубликиҚўшилмаслик ҳаракати саммити
Қўшилмаслик ҳаракати саммити - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Баку шаҳрида Қўшилмаслик ҳаракати саммитида ўзбек тилида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Озарбайжонда бўлиб ўтаётган Қўшилмаслик ҳаракати саммитининг ялпи сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўшилмаслик ҳаракатининг махсус мониторинг ва илмий тадқиқот тармоғини ташкил этишни таклиф қилди.
Бугун Боку шаҳрида Қўшилмаслик ҳаракати Мулоқот гуруҳи саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон президенти ўзбек тилида нутқ сўзлади.
Давлат раҳбари қайд этишича, Ўзбекистон ушбу институтни ўз ҳудудида жойлаштиришга тайёр.
Мақсад – фавқулодда ҳолатлар сабабларини чуқур ўрганиш ҳамда офат оқибатларини самарали бартараф этиш.
Эслтиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Баку шаҳрида бўлиб турибди. Президент ташриф дастурига мувофиқ 1 март куни Озарбайжон президенти билан учрашди. Унда етакчилар аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.
Янгиликлар лентаси
0