Махсус операция: 2 мартнинг асосий воқеалари
22:10 02.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023)
© Sputnik / РИА Новости
/ Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг ўтган сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Новоселовское, Харков вилоятининг Масютовка ва Олшана аҳоли пунктлари ҳудудларида душманга зарба бериб, 50 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи ва иккита автомобилни йўқ қилди.
Харков вилоятининг Красное Первое аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 14-механизациялашган бригадаси ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Красний-Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Ямполовка, Невское, Червонопоповка ва ЛХРнинг Кузмино аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 160 нафар ҳарбий хизматчисм, еттита зирҳли жанговар машинаси ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуасини йўқ қилди.
Донетск йўналишида "Жанубий" кучлар гуруҳи фаол ҳаракати натижасида УҚКннг 270 га яқин ҳарбий хизматчиси, олтита БМПси, учта зирҳли жанговар машинаси, тўққизта автомашина, ўзиюрар "Гвоздика" артиллерия мажмуаси "Мста-Б" ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
ДХРнинг Авдеевка аҳоли пункти яқинида УҚКнинг 110-механизациялашган бригадаси алоқа пункти ва ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Жанубий-Донетск ва Запорожье йўналишларида "Восток" кучлар гуруҳи ДХРнинг Угледар, Малая аҳоли пунктлари, Запорожье вилоятининг Токмачка ва Каменское аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 80га яқин аскари, битта танки, иккита зирҳли жанговар машинаси, иккита пикапи, шунингдек, "Мста-Б" ва Д-30 гаубицаларини йўқ қилди.
Херсон йўналишида Токаревка қишлоғи ҳудудида авиация ва артиллерия зарбалари натижасида 80 тагача ҳарбий хизматчи, 30 та техника, "Мста-Б" гаубицаси йўқ қилинди ва 123-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори ўққа тутилди.
Авиация, ракета қўшинлари ва артиллерия бўлинмалари Украина Қуролли Кучларининг 195та ҳудда жойлашган 89 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
ДХРнинг Краматорск шаҳри яқинида Украинанинг Бук-М1 зенит-ракета мажмуаси йўқ қилинди. Днепропетровск вилоятининг Никопол шаҳри ҳудудида С-300 зенит-ракета мажмуасининг йўналтирувчи радарлари йўқ қилинди.
Россия қирувчи самолётлари ДХРнинг Михайловка қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-24 самолётини уриб туширди. Шунингдек, ДХРнинг Кураховка қишлоғи яқинида Украинанинг Ми-8 вертолёти уриб туширилди.
Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолёти Херсон вилоятининг Кринки посёлкаси ҳудудида ҳаво мудофааси ёрдамида уриб туширилди.
Харков вилоятининг Чугуновка, ДХРнинг Пески, Яковлевка, Минералное, Завитне Бажання, Херсон вилоятининг Голая Пристань, Казачий лагерь ва Збуревка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 14 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди ва битта HIMARS (АҚШ) кўп ракетали тизим ракетаси уриб туширилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украинанинг жами 393та самолёти, 212та вертолёти, 3295 та учувчисиз учиш аппарати, 407 та зенит-ракета тизими, 8105 та танки ва бошқа зирҳли жанговар машиналари, 1045 та кўп марталик жанговар техникаси, 4247 та дала артиллерия тизимлари ва миномётлари, шунингдек, 8665 дона махсус ҳарбий машиналари йўқ қилинди.