Ҳиндистонда G20 давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланди

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишФлаги G20
Флаги G20  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2023
Oбуна бўлиш
Лавров G20 доирасида Ҳиндистон, Туркия ва Бразилия ташқи ишлар вазирлари билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Ҳиндистон пойтахтида G20 (“Катта йигирмалик”) давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Таъкидланишича, расмий қисм бошланишидан анча олдин Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок учрашув ўтказиладиган жойга биринчи бўлиб етиб келди. У келганидан тахминан бир соат ўтгач, G20 аъзоларининг қолган қисми Конгресс марказига кела бошлади. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Европа ва Британия дипломатияси раҳбарлари Жозеп Боррел ва Жеймс Клеверли билан деярли бир вақтда келди. Охирги бўлиб Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров келди.
Учрашув залида Лавров Мексика ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари ёнига ўтирди.
“Россия делегацияси АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан алоқа ўрнатишни режалаштирмаяпти”, - дея аввалроқ Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков РИА Новостига маълум қилганди.
Лавров G20 доирасида Ҳиндистон, Туркия ва Бразилия ташқи ишлар вазирлари билан учрашди. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, Хитойнинг янги ташқи ишлар вазири Цинь Ган билан ҳам учрашув режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0