Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Эркаклар юрак касалига чалинмаслиги учун қандай чоралар кўриш керак?

© Depositphotos.com / PaulaphotoСердечный приступ у молодого мужчины
Сердечный приступ у молодого мужчины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2023
Oбуна бўлиш
Шифокор-невролог эркакларда юрак касалликларини олдини олиш учун муҳим тавсиялар берди
Шифокор – невролог Екатерина Демьяновскаянинг айтишича, эркаклар юрак касалликларини олдини олиши учун кўпроқ пиёда юриши керак.
Маълумотларга кўра, эркаклар учун ишемик инсультга чалинишнинг ўртача ёши 63ни , аёлларда эса -69 ёшни ташкил этади. Масалан, Россияда эркаклар аёлларга қараганда миокард инфарктидан тўққиз марта кўпроқ, юрак ишемик касалликларидан - етти марта кўпроқ вафот этишмоқда.
Мутахассисларнинг айтишича, бу эркакларда жисмоний фаолликнинг камлиги, юқори қон босими, семириш, буйрак касалликлари, юрак етишмовчилиги ва спиртли ичимлик ичиш ёки тамаки чекиш каби зарарли одатлар билан боғлиқ. “25-65 ёшдаги ҳар иккинчи эркакда қон босими юқори, 45-64 ёшда эса ҳар ўнинчи эркакда стенокардия кузатилади”, - дейди мутахассис.
Демьяновскаянинг айтишича юрак-қон томир касалликларини олдини олиш учун эркаклар ҳар куни энг камида 15 дақиқа пиёда юриши ва спорт билан шуғулланиши лозим.
Янгиликлар лентаси
0