https://sputniknews.uz/20230302/endi-mdh-davlatlarida-mehnat-migrantlari-ijtimoiy-himoya-bilan-taminlanadi-32596576.html
МДҲ давлатларида меҳнат мигрантлари ижтимоий ҳимоя билан таъминланади
МДҲ давлатларида меҳнат мигрантлари ижтимоий ҳимоя билан таъминланади
Sputnik Ўзбекистон
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди. 02.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-02T11:03+0500
2023-03-02T11:03+0500
2023-03-02T11:39+0500
дунёда
мдҳ
мигрантлар
суғурта
ёрдам
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1338/56/13385685_0:0:3352:1887_1920x0_80_0_0_6b975d49a9188e7a7d008adb076da7b7.jpg
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. МДҲ давлатлари экспертлари меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила аъзоларини тиббий суғурта қилиш бўйича ҳамкорлик лойиҳасини келишиб олишди. Ҳужжат белгиланган тартибда Иттифоққа аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши кўриб чиқиши учун киритилади, дея хабар берди Ҳамдўстлик ижроия қўмитаси матбуот хизмати.Қайд этилишича, аксарият мамлакатларда ишчи кучининг ички ва ташқи ҳаракатини тартибга солиш бўйича давлат сиёсати миллий миграция қонунчилиги ва халқаро шартномалар билан белгиланади.МДҲ платформаси доирасида меҳнат муҳожирларига тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари халқаро шартномалар билан тартибга солинади ва улар фақат фавқулодда ва шошилинч тиббий ёрдам муаммоларига тааллуқлидир.Шу билан бирга, меҳнат муҳожирлари, айниқса, малакасизлар кўпинча ижтимоий ҳимояси чекланган, соғлиқни сақлаш ва бошқа хизматлардан фойдалана олмасдан ишлайди.Мазкур ҳужжат Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия вакиллари томонидан кўриб чиқилган ва мақулланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1338/56/13385685_456:0:3187:2048_1920x0_80_0_0_14078d6a34dbb0704ca5e15a43541abc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, мдҳ, мигрантлар, суғурта, ёрдам
дунёда, мдҳ, мигрантлар, суғурта, ёрдам
МДҲ давлатларида меҳнат мигрантлари ижтимоий ҳимоя билан таъминланади
11:03 02.03.2023 (янгиланди: 11:39 02.03.2023) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. МДҲ давлатлари экспертлари меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила аъзоларини тиббий суғурта қилиш бўйича ҳамкорлик лойиҳасини келишиб олишди. Ҳужжат белгиланган тартибда Иттифоққа аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши кўриб чиқиши учун киритилади, дея хабар берди Ҳамдўстлик ижроия қўмитаси
матбуот хизмати. Қайд этилишича, аксарият мамлакатларда ишчи кучининг ички ва ташқи ҳаракатини тартибга солиш бўйича давлат сиёсати миллий миграция қонунчилиги ва халқаро шартномалар билан белгиланади.
МДҲ платформаси доирасида меҳнат муҳожирларига тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари халқаро шартномалар билан тартибга солинади ва улар фақат фавқулодда ва шошилинч тиббий ёрдам муаммоларига тааллуқлидир.
Шу билан бирга, меҳнат муҳожирлари, айниқса, малакасизлар кўпинча ижтимоий ҳимояси чекланган, соғлиқни сақлаш ва бошқа хизматлардан фойдалана олмасдан ишлайди.
Битим лойиҳасида меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига тиббий суғурта асосида меҳнат миграциясининг бутун цикли давомида тиббий ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия вакиллари томонидан кўриб чиқилган ва мақулланган.