https://sputniknews.uz/20230302/endi-ichki-ishlar-xodimlari-har-kuni-maktablar-va-uning-atrofida-navbatchilik-qiladi--iibb-32600539.html
Энди ички ишлар ходимлари ҳар куни мактаблар ва унинг атрофида навбатчилик қилади – ИИББ
Энди ички ишлар ходимлари ҳар куни мактаблар ва унинг атрофида навбатчилик қилади – ИИББ
Sputnik Ўзбекистон
Болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИББ томонидан пойтахтдаги барча мактабларга ички ишлар органлари ходимлари бириктирилди. 02.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-02T12:56+0500
2023-03-02T12:56+0500
2023-03-02T12:56+0500
жамият
ўзбекистон
иибб
мактаб
ўқувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0e/18739338_192:0:1216:576_1920x0_80_0_0_d0be9b8d7e5dd67daebaea9fc9a68de6.jpg
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Энди ички ишлар ходимлари ҳар куни мактаблар ва унинг атрофида навбатчилик қилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.Қайд этилишича, болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бош бошқарма томонидан пойтахтдаги барча мактабларга ички ишлар органлари ходимлари бириктирилди.Улар ҳар куни эрталаб соат 7:00 дан бошлаб кун бўйи мактаблар ҳудудидаги вазиятни назорат қилади.Ҳозирда мактаблар атрофидаги ҳудудда яхши ёритилмаган ва кимсасиз кўчалар аниқланиб, мунтазам патрул хизмати ташкил этилди.Кундузи болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактаблар атрофидаги кўчаларда патрул хизмати ходимлари патруллик қилмоқда.Бундан ташқари, мактабларда ишлайдиган психолог инспекторлар ҳар бир синфнинг ота-оналари билан боғланиш учун барча мактаб телеграм гуруҳларига киритилган.Таҳлилларга кўра, аксарият ҳолларда вояга етмаганлар оила аъзолари билан ўзаро келишмовчилик ва жанжал туфайли уйларини тарк этган. Шунингдек, адашган ёш болалар қидирувга берилгани аниқланди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0e/18739338_320:0:1088:576_1920x0_80_0_0_41235bb091aecd355d5c0461dc437c84.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, иибб, мактаб, ўқувчилар
жамият, ўзбекистон, иибб, мактаб, ўқувчилар
Энди ички ишлар ходимлари ҳар куни мактаблар ва унинг атрофида навбатчилик қилади – ИИББ
Болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИББ томонидан пойтахтдаги барча мактабларга ички ишлар органлари ходимлари бириктирилди.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Энди ички ишлар ходимлари ҳар куни мактаблар ва унинг атрофида навбатчилик қилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бош бошқарма томонидан пойтахтдаги барча мактабларга ички ишлар органлари ходимлари бириктирилди.
Улар ҳар куни эрталаб соат 7:00 дан бошлаб кун бўйи мактаблар ҳудудидаги вазиятни назорат қилади.
Ҳозирда мактаблар атрофидаги ҳудудда яхши ёритилмаган ва кимсасиз кўчалар аниқланиб, мунтазам патрул хизмати ташкил этилди.
Кундузи болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактаблар атрофидаги кўчаларда патрул хизмати ходимлари патруллик қилмоқда.
Бундан ташқари, мактабларда ишлайдиган психолог инспекторлар ҳар бир синфнинг ота-оналари билан боғланиш учун барча мактаб телеграм гуруҳларига киритилган.
“Сўнгги 5 йил давомида пойтахтда болалар ўғирлиги бўйича бирорта ҳам жиноят иши қўзғатилмаган. Ўтган йил давомида 232 нафар бола қидирувга берилган бўлиб, уларнинг барчаси қисқа вақт ичида топилган”, дейди Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Азиз Ташпулатов.
Таҳлилларга кўра, аксарият ҳолларда вояга етмаганлар оила аъзолари билан ўзаро келишмовчилик ва жанжал туфайли уйларини тарк этган. Шунингдек, адашган ёш болалар қидирувга берилгани аниқланди.