“Хавфсиз ҳаёт учун” вело ва пиёда юриш марафони ўтказилади

© Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Халқаро вело ва югуриш марафони
Халқаро вело ва югуриш марафони  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2023
Oбуна бўлиш
Марафон соат 8:00 да республиканинг вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрининг "Ҳумо Арена" муз саройи биноси олдида старт олади.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Жорий йил 5 март куни республика миқёсида “Хавфсиз ҳаёт учун” вело ва пиёда юриш марафони бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Таъкидланишича, марафон ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уларнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган дастурлар доирасида ўтказилади.
Вело ва пиёда юриш марафонининг асосий шиори – “Хавфсиз ҳаёт учун”.
Қайд этилишича, марафонда иштирокчиларга нур қайтаргичли жилетлар ва хавфсиз ҳаётга чақирувчи шиорли плакатлар тарқатилади. Шунингдек, иштирокчилар учун концерт дастури режалаштирилган. Унда марафон фаолларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.
Марафон соат 8:00 да республиканинг вилоят марказларида ва Тошкент шаҳрининг "Ҳумо Арена" муз саройи биноси олдида старт олади.
Янгиликлар лентаси
0