https://sputniknews.uz/20230301/uzbekistan-airways-navroz-bayrami-chegirma-32575328.html
Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан чегирма эълон қилди
Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан чегирма эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бўйлаб 18 мартдан 22 мартгача маҳаллий авиақатновларининг эконом ва бизнесс класс тарифларида чипталарни 21% чегирма билан сотиб олиш мумкин. 01.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-01T11:01+0500
2023-03-01T11:01+0500
2023-03-01T15:14+0500
жамият
ўзбекистон
uzbekistan airways
чегирмалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0d/14964265_0:125:3073:1854_1920x0_80_0_0_d21a2735f0379dc8d1c4b0f345ff22d2.jpg
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.Ўзбекистон бўйлаб 18 мартдан 22 мартгача маҳаллий авиақатновларининг эконом ва бизнесс класс тарифларида чипталарни 21% чегирма билан сотиб олиш мумкин.Чегирма шартлари қуйидагича:Шунингдек, тўлиқ фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган авиачипталарни қайта расмийлаштирганда, агар жўнаш саналаридан бири чегирма тугаган вақтдан кейинга тўғри келмаса, тўлиқ тариф даражасига чегирмалар қўлланилмайди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0d/14964265_342:0:3073:2048_1920x0_80_0_0_8fc01f4017abf43e6740bbe6862879b1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, uzbekistan airways, чегирмалар
жамият, ўзбекистон, uzbekistan airways, чегирмалар
Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан чегирма эълон қилди
11:01 01.03.2023 (янгиланди: 15:14 01.03.2023) Ўзбекистон бўйлаб 18 мартдан 22 мартгача маҳаллий авиақатновларининг эконом ва бизнесс класс тарифларида чипталарни 21% чегирма билан сотиб олиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати
хабар берди. Ўзбекистон бўйлаб 18 мартдан 22 мартгача маҳаллий авиақатновларининг эконом ва бизнесс класс тарифларида чипталарни 21% чегирма билан сотиб олиш мумкин.
Чегирма шартлари қуйидагича:
Чегирмаларни бирлаштириш (болаларники бундан мустасно) тақиқланади;
Юқоридаги чегирмалар 2 ёшгача бўлган болалар учун (ИНФ) амал қилмайди;
2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун 25% болалар чегирмасига қўшимча равишда 21% чегирма тақдим этилади;
Авиачипта қайтарилганда/қайта бронлаштирилганда/қайта расмийлаштирилганда тарифга тақдим этилган чегирма авиачиптани қайтариш/қайта бронлаштириш учун ундириладиган йиғимларга нисбатан қўлланилмайди, болалар учун белгиланган тартибда (25% чегирма билан) ундирилади. Қисман фойдаланилган авиачипта пулини чегирма тугагандан кейинги кунда қайтармоқчи бўлган йўловчи чегирма амал қилган кунда сотиб олган миқдорда қайтариб олади.
Шунингдек, тўлиқ фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган авиачипталарни қайта расмийлаштирганда, агар жўнаш саналаридан бири чегирма тугаган вақтдан кейинга тўғри келмаса, тўлиқ тариф даражасига чегирмалар қўлланилмайди.