Бахтиёр Раҳмонов "Росатом" вакили билан учрашди

© Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий веб-сайтиТошкент шаҳар ҳокимлиги Росатом билан энергия таъминотини яхшилашда ҳамкорлик қилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Росатом билан энергия таъминотини яхшилашда ҳамкорлик қилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2023
Oбуна бўлиш
Ўзаро мулоқот давомида пойтахтда электр ва иссиқлик энергияси таъминотини яхшилаш, тизимда жиддий узилишлар бўлишининг олдини олиш, умуман, коммунал ифратузилмани модернизация қилиш масаласи атрофлича кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Росатом” билан электр ва иссиқлик энергияси таъминотини яхшилашда ҳамкорлик қилади.
Тошкент шаҳар ҳокими в.б Бахтиёр Раҳмонов "Росатом" корпорациясининг Энергия самарадорлиги ва инфратузилма ечимлари бўйича лойиҳа бюроси директори Юрий Мишин билан учрашди.
Ўзаро мулоқот давомида пойтахтда электр ва иссиқлик энергияси таъминотини яхшилаш, тизимда жиддий узилишлар бўлишининг олдини олиш, умуман, коммунал ифратузилмани модернизация қилиш масаласи атрофлича кўриб чиқилди.
Юрий Мишин тизим ташкилотларида инвентаризация ўтказиш, иш жараёнига замонавий техника ва технологияларни тадбиқ этиш самарали эканлигини таъкидлаб, бунда икки томон мутахассисларининг ҳамкорликдаги иши орқали ижобий натижаларга эришиш мумкинлигини таъкидлади ва тез орада бу масалада зарур мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи Тошкентга келишини қўшимча қилди.
Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболларини кўриб чиқишди.
Янгиликлар лентаси
0