https://sputniknews.uz/20230301/shavkat-mirziyoev-ozarbayjonga-boradi-32571134.html
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга боради
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга боради
Sputnik Ўзбекистон
Боку шаҳрига ташриф доирасида давлат раҳбари Қўшилмаслик ҳаракати саммитининг ялпи сессиясида иштирок этиши кўзда тутилган. 01.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-01T07:31+0500
2023-03-01T07:31+0500
2023-03-01T07:31+0500
сиёсат
ўзбекистон
озарбайжон
шавкат мирзиёев
илҳом алиев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28167698_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_0a84675629380749bcdf7a5f1c287ae6.jpg
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 1-2 март кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Боку шаҳрига ташриф доирасида давлат раҳбари Қўшилмаслик ҳаракати саммитининг ялпи сессиясида иштирок этиши кўзда тутилган.Озарбайжон томонининг раислигида ўтадиган тадбир кун тартибидан пандемия оқибатларининг таъсири сақланиб қолаётган ҳамда халқаро хавфсизлик ва барқарорликка хавф-хатар ва таҳдидлар кучайиб бораётган шароитда кўп томонлама мулоқотни ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.Бундан ташқари, Ўзбекистон етакчиси Озарбайжон президенти билан учрашиб, илгари эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилмоқда.Маълумот учун, Қўшилмаслик ҳаракати ҳарбий-сиёсий блоклар ва ташкилотларда иштирок этмасликни ҳамда ҳамкорликни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг принцип ва мақсадлари асосида ривожлантиришни ўз ташқи сиёсатининг асоси этиб эълон қилган 120 та иштирокчи давлатни бирлаштирган энг йирик халқаро тузилмалардан бири ҳисобланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28167698_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_4fc47e8501b1876446c393d6d3693ac9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, озарбайжон, шавкат мирзиёев, илҳом алиев
сиёсат, ўзбекистон, озарбайжон, шавкат мирзиёев, илҳом алиев
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга боради
Боку шаҳрига ташриф доирасида давлат раҳбари Қўшилмаслик ҳаракати саммитининг ялпи сессиясида иштирок этиши кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 1-2 март кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Боку шаҳрига ташриф доирасида давлат раҳбари Қўшилмаслик ҳаракати саммитининг ялпи сессиясида иштирок этиши кўзда тутилган.
Озарбайжон томонининг раислигида ўтадиган тадбир кун тартибидан пандемия оқибатларининг таъсири сақланиб қолаётган ҳамда халқаро хавфсизлик ва барқарорликка хавф-хатар ва таҳдидлар кучайиб бораётган шароитда кўп томонлама мулоқотни ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон етакчиси Озарбайжон президенти билан учрашиб, илгари эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, Қўшилмаслик ҳаракати ҳарбий-сиёсий блоклар ва ташкилотларда иштирок этмасликни ҳамда ҳамкорликни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг принцип ва мақсадлари асосида ривожлантиришни ўз ташқи сиёсатининг асоси этиб эълон қилган 120 та иштирокчи давлатни бирлаштирган энг йирик халқаро тузилмалардан бири ҳисобланади.