Россия Осиё шахмат федерациясига аъзо бўлди

© Федерация шахмат России ФШР принята в состав Азиатской шахматной федерации
 ФШР принята в состав Азиатской шахматной федерации  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2023
Oбуна бўлиш
Осиё шахмат федерацияси ўз таркибига Россия қўшилганини расман тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ўтган Осиё шахмат федерацияси Бош Ассамблея йиғилишида Россия шахмат федерацияси ташкилотга аъзоликка қабул қилинди. Бу ҳақда федерация хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош Ассамблея йиғилишида 29 делегат Россияни Осиё шахмат федерацияси таркибига киришини қўллаб-қувватлаган бўлса, бир нафари қарши, яна олти нафар делегат эса бетарафлигини билдирган.
© Федерация шахмат России ФШР принята в состав Азиатской шахматной федерации
 ФШР принята в состав Азиатской шахматной федерации  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2023
"Овоз бериш жараёни Халқаро шахмат федерацияси томонидан рухсат берилганидан кейин ўтказилди", дейилади FIDE хабарида.
© Федерация шахмат России ФШР принята в состав Азиатской шахматной федерации
 ФШР принята в состав Азиатской шахматной федерации  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2023
Россия шаҳмат федерациясининг Осиё таркибига қўшилиши расман тасдиқланган ва бу 1 майдан тўлиқ кучга киради. Шу сабабли ушбу мамлакат шахматчилари 2 март куни Сербияда бошланаётган Европа чемпионатида FIDE байроғи остида иштирок этиши мумкин бўлади.
Янгиликлар лентаси
0