Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон - Россия
Самарқандда 2020 йилнинг 1-2 декабрь кунлари Ўзбекистон - Россия ҳукумат ва бизнеси вакиллари иштирокида бизнес форум бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Россия товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд $га етказади

© Sputnik/Рамиз БахтияровТорговый представитель России в Республике Узбекистан Константин Злыгостев.
Торговый представитель России в Республике Узбекистан Константин Злыгостев. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Савдо вакили Тошкентда бошланган халқаро қурилиш кўргазмасида “ Made in Russia” стендининг очилишида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Жорий йилда Ўзбекистон ва Россия ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев Sputnik мухбирига маълум қилди.
“Саноат кооперацияси товар айирбошлашимиз ўсишининг гаровидир. 2022 йил якунига кўра бу кўрсаткич 9,3 миллиард долларга етди. Икки давлат раҳбарлари 10 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйдилар. Ишончим комилки, бу йилнинг ўзида шундай бўлади”, деди Злигостев.
Савдо вакили Тошкентда бошланган халқаро қурилиш кўргазмасида “ Made in Russia” стендининг очилишида иштирок этди.
“Made in Russia” бренди остидаги Россия миллий экспозицияси Ўзбекистондаги энг йирик қурилиш кўргазмаси UzBuild 2023 да илк бор намойиш этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0