https://sputniknews.uz/20230301/mirziyoev-aqsh-davlat-kotibini-qabul-qildi-32586986.html
Мирзиёев АҚШ давлат котибини қабул қилди
Мирзиёев АҚШ давлат котибини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашув доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар масалалар бўйича ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди. 01.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-01T17:51+0500
2023-03-01T17:51+0500
2023-03-01T17:58+0500
сиёсат
ўзбекистон
ақш
шавкат мирзиёев
энтони блинкен
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/01/32585688_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_95efb07612581b9dbc32e830030d8d34.jpg
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 март куни Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Учрашув доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар масалалар бўйича ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди. АҚШ вакили Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик янгиланишларни ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юқори баҳо берди.Ундан ташқари, АҚШ расмийси билан “яшил” энергетикани ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасида ҳамкорликка оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/01/32585688_86:0:1223:853_1920x0_80_0_0_c6a4f499331e148594c8a31b5c17a7b5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, ақш, шавкат мирзиёев, энтони блинкен
сиёсат, ўзбекистон, ақш, шавкат мирзиёев, энтони блинкен
Мирзиёев АҚШ давлат котибини қабул қилди
17:51 01.03.2023 (янгиланди: 17:58 01.03.2023) Учрашув доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар масалалар бўйича ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 март куни Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Учрашув доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар масалалар бўйича ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди.
АҚШ вакили Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик янгиланишларни ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юқори баҳо берди.
"Айниқса, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлашда, мажбурий меҳнатга қарши курашишда, сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларда, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда ва кўплаб бошқа йўналишларда эришилган катта муваффақиятлар алоҳида қайд этилди", - дейилади хабарда.
Ундан ташқари, АҚШ расмийси билан “яшил” энергетикани ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасида ҳамкорликка оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.