АҚШ Украинани кимёвий эвтаназия қилишни режалаштирмоқда

© AP Photo / Evgeniy MaloletkaУкраинский военнослужащий в Угледаре.
Украинский военнослужащий в Угледаре. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2023
Oбуна бўлиш
Эвтаназия - даволаб бўлмайдиган касалликка чалинган ва чидаб бўлмас азоб-уқубатларни бошдан кечираётган беморнинг ҳаётини тугатиш амалиёти – таҳрир.
ТОШКЕНТ, 1 мар Sputnik. Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида УҚК ва НАТОнинг мағлубиятига яқин қолгани америкаликларни қандай йўллар билан бўлсада махсус операция оқимини ўзгартиришга чорасизларча уринишга ундайди. Ушбу мақсад йўлида улар ҳатто оммавий қирғин қуролидан фойдаланишга ҳам тайёр. Вашингтон, "гегемон"нинг, яъни ўзининг Россияга қарши кимёвий тажовузи сўзсиз ва кескин жазоланиши муқаррар бўлган, реаллик туйғусини унутгандек кўринади.
Россия Мудофаа вазирлиги бугун Пентагон ва НАТОга ялпи "хизматларига яраша" жазо олишини эслатиб қўйди.

Россия Қуролли кучларининг радиациявий, кимёвий ва биологик муҳофаза қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов 28 феврал куни Украинага бир неча вагонларда заҳарли моддалар, жумладан, АҚШда ишлаб чиқарилган “Би-Зет” кимёвий қуроли, шунингдек, катта партия шахсий ҳимоя воситалари етказилганини маълум қилди. Вашингтоннинг мақсади – Украина қўғирчоқ армияси ниқоби остида махсус ҳарбий операция майдонида оммавий қирғин қуролларини (ОҚҚ) қўллаш ва бу жиноят учун жавобгарликни Россияга юклашдир.

АҚШнинг Москвадаги собиқ элчиси Жон Салливан 22 февраль куни “Махсус ҳарбий операция ҳудудида Россия қўшинлари кимёвий қурол қўллашни режалаштираётгани ҳақида”, – маънодор қилиб огоҳлантирган эди.
Айни пайтда, “Би-Зет” АҚШ армиясининг стандарт кимёвий моддаси бўлиб, у Вьетнам уруши йилларида кенг қўлланилган. У ўткир психоз, дезориентация, галлюцинациялар, хотира бузилишига олиб келади. Вашингтон 1990 йилда “Би-Зет” заҳираларини тўлиқ йўқ қилишини эълон қилган, аммо у фармацевтика корхоналари асосида ушбу моддани йилига ўнлаб тоннагача бўлган миқдорда синтез қилиш имкониятини сақлаб қолган.
БМТнинг Кимёвий қуролларни тақиқлаш ва уларни йўқ қилиш тўғрисидаги конвенциясига мувофиқ, АҚШ 2023 йил 30 сентябргача ўз заҳираларини бутунлай йўқ қилишга ваъда берди. Украина ҳарбий ҳаракатлар театри Америка оммавий қирғин қуролини утилизация қилиш учун энг яхши танлов эмас. Европа мисли кўрилмаган миқёсдаги ҳарбий фалокат ёқасида турибди (ўз вақтида ҳатто Гитлер ҳам кимёвий қурол ишлатишга журъат эта олмаган).

УҚК нинг “кимёвий” қарши ҳужумини ташкиллаштириш учун америкаликлар Киев режимига 55 минг комплект шахсий ҳимоя воситалари ва катта миқдордаги антидотлар етказиб берди. Улар орасида иприт, люизит ва цианид кислотаси ҳосилаларига қарши (750 минг флакон), зарин ва зоман каби фосфорорганик заҳарли моддаларга қарши (600 минг ампула), тутқаноққа қарши препаратлар (3 млн. таблетка) бор.

Бундан шундай тасаввур пайдо бўлмоқдаки, Вашингтон Украинани кимёвий эвтаназияга тайёрламоқда. Ва улар улар ҳатто махсус операция ҳедедида ОҚҚ қўллаш оқибатлари ўз иттифоқчилари бўлган Европа давлатлари учун ҳам оғир бўлишини унутиб қўйишгандек кўринади.

УҚК ва НАТО учун американча рулетка

Донбасснинг УҚК томонидан вақтинча босиб олинган ҳудудига 2023 йил 10 февраль куни хорижлик мутахассислар ҳамроҳлигида кимёвий моддалар солинган поезд етиб келгани РФ Мудофаа вазирлигига маълум. Краматорск металлургия заводи ҳудудида Украина Хавфсизлик хизмати ва УҚК қўмондонлиги вакиллари назорати остида 16 та муҳрланган металл қутилар туширилди, улардан саккизтасида кимёвий хавф белгиси, “Би-Зет” ёзуви бор эди.

Айнан шу жойда, Краматорскда, 19 февраль куни, махсус белгилар билан 11 вагон НАТО шрапнел ўқ-дорилари туширилди. РФ Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, аввалроқ, АҚШ қуруқликдаги кучлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, шрапнел ўқлари “модернизация қилинган”, яъни улар заҳарли суюқликлар билан бойитилган.

Америка кимёвий қуроллари ва ҳимоя воситаларининг бир вақтнинг ўзида етказиб берилиши, Донбассда ҳарбий психотроп заҳарли “Би-Зет” моддасини қўллашга фаол тайёргарлик кўрилганидан далолат беради. Ундан фойдаланиш Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича конвенциянинг 1-моддаси билан тақиқланган, аммо Пентагон бир қатор кимёвий моддалардан урушда қурол сифатида фойдаланишни қонунийлаштирган. АҚШ бир неча бор “бегона байроқ остида” турли мамлакатларда ғаразли ҳарбий-сиёсий мақсадларга эришиш учун кимёвий қуроллар билан провокациялар уюштирган.
Биз САРда “Оқ дубулғали”лар оддий дока орқали намуналар олиб, зарин ишлатилгани тахмин қилингани ва бу 2017 йилда АҚШнинг Суриянинг Шайрат авиабазасига ракета ҳужумини амалга ошириш учун баҳона бўлганини унутганимиз йўқ. Суриянинг Дума шаҳрида гўёки хлордан заҳарланган болалар билан содир этилган худди шундай провокация 2018 йилда Барза ва Жумхуриядаги тадқиқот марказининг йўқ қилинишига ҳам сабаб бўлган.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэллнинг “кир ювиш кукуни” солинган пробиркасини ҳам эслаймиз. У 2003 йилда Пентагон ва НАТОнинг Ироққа бостириб кириши учун баҳона бўлиб хизмат қилган ва охир-оқибат 500 мингдан ортиқ Ироқ фуқароларининг ўлимига сабаб бўлган эди. Бу жиноятлар учун ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган.

Бундай тажрибаларни Россия ҳудудида ўтказиш Вашингтон ва Шимолий Американинг бутун аҳолиси учун жуда хавфли. ОҚҚдан фойдаланиш эҳтимоли АҚШнинг европалик иттифоқчиларига ҳам таъсир кўрсатади. Америкаликлар ҳарбий ҳаракатлар шароитида халқаро ҳамжамият самарали тергов олиб бора олмайди, ҳақиқий ташкилотчилар ва жиноятчилар сояда қолиб, айб Россия зиммасига юкланади, деб умид қилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги бугун Украина қўғирчоқ армиясининг ғарбий хўжайинларини махсус ҳарбий операция ҳудудида кимёвий қуролдан фойдаланиш ҳолатида жазо муқаррарлиги ҳақида расман огоҳлантирди. “Биз ҳақиқий айбдорларларни аниқлаймиз ва жазолаймиз. Ҳеч қандай "қизил чизиқларсиз".
Донбассда Америкада ишлаб чиқарилган оммавий қирғин қуроллардан фойдаланиш жазосиз қолишига умид қилиш бемаъниликдир. РФ Мудофаа вазирлигининг махсус ҳарбий операция ҳудудида жойлашган кимёвий лабораторияларининг таҳлилий имкониятлари ишлатилган кимёвий модданинг турини ва ишлаб чиқарган мамлакатни ишончли аниқлаш имконини беради. Радиациявий, кимёвий ва биологик вазиятни назорат қилиш бўйича мобил комплекслар тезкор жавоб бериш учун кимёвий таҳдидларни ўз вақтида аниқлайди.
Янгиликлар лентаси
0