Тоқаев учинчи давлатлар бозорига товарларни содда тартибда киритишга оид ҳужжат имзолади

© Sputnik / Пресс-служба президента Казахстана / Медиабанкка ўтишКасым-Жомарт Токаев
Касым-Жомарт Токаев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2023
Oбуна бўлиш
Дастлабки прогнозларга кўра, Қозоғистоннинг учинчи давлатларга экспорт улуши 10 фоизга ошиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев учинчи давлатлар билан ўзаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.
Қозоғистон президенти “Учинчи давлатлар билан ўзаро савдода техник тўсиқларни бартараф этиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолади.
Битим дастлаб амалдаги қонунчиликнинг барча талабларини инобатга олади, шу сабабли уни ратификация қилиш Қозоғистон қонунларига ўзгартиришлар киритмайди.
Шартнома амалга оширилгандан кейин нималар ўзгаради:
товарлар хавфсизлиги ва товар оборотини ривожлантиришда манфаатлар мувозанатини сақлаб турган ҳолда савдодаги техник тўсиқларни ўзаро бартараф этиш механизмлари ва шартлари орқали иттифоққа аъзо давлатларнинг учинчи давлатлар ва асосий интеграция бирлашмалари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
маҳсулот талабларига эквивалент кўрсаткичлар бўйича қўшимча синовларсиз учинчи мамлакатлар бозорларига товарларни киритиш имконияти;
ўзаро савдода товарларнинг якуний таннархига таъсир кўрсатадиган тадбиркорлар учун молиявий харажатларнинг камайиши.
Савдо ва интеграция вазири Серик Жумангариннинг маълум қилишича, 2022 йилда Қозоғистон ва учинчи давлатлар ўртасида хом ашё бўлмаган товарлар айланмаси 48,6 миллиард долларни ташкил этган. Бу ўтган йилга нисбатан 33,5 фоизга юқори.

“Қозоғистон Республикасининг қайта ишланган маҳсулотларни экспорт қилувчи асосий мамлакатлари Хитой, Ўзбекистон, Туркия ва Нидерландиядир. Дастлабки прогнозларга кўра, учинчи давлатларга экспорт улуши 10 фоизга ошиши мумкин”, — дейди Савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин.

Қайд этилишича, Қозоғистондан учинчи давлатларга хом ашё бўлмаган товарлар экспорти ўтган йил давомида 24,8 фоизга ошган ва 18,9 миллиард долларни ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0