Россияликлар ёзда қаерда дам олмоқчи?

Пожилой турист - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2023
Oбуна бўлиш
Мутахассислар 1400 нафар фойдаланувчи ўртасида тадқиқот ўтказди.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Россияликлар ўртасида улар 2023 йилда қандай дам олишни режалаштиришгани бўйича сўровнома ўтказилди. Респондентларнинг 6 фоизи дам олиш учун Арманистон, Грузия ва Ўзбекистонни танлади. Бу ҳақда Туту онлайн сервиси маълум қилди.
Компания мутахассислари 1400 нафар фойдаланувчи ўртасида тадқиқот ўтказди ва энг оммабоп дам олиш варианти чиройли шаҳарлар бўйлаб сайр қилиш эканлигини аниқлади. Саёҳатчиларнинг 18 фоизи шундай жавоб берган.
Тахминан ҳар ўнинчи сайёҳ (11 фоиз) хорижий пляжлар ва экзотик йўналишларни мўлжаллаган: Мальдив ороллари, Таиланд, Бирлашган Араб Амирликлари.
Респондентларнинг тахминан саккиз фоизи бу йил глэмпинг ёки чодирда, асосийси, табиат қўйнида дам олишни орзу қилади. Етти фоизи гастротурга боришни хоҳласа, худди шу фоизи музейлар, кўргазмалар ва экскурсиялар билан таълим саёҳатини танлайди.
Иштирокчиларнинг 7 фоизи Европага боришни режалаштирган. Яқин хориж мамлакатлари – Арманистон, Грузия ва Ўзбекистонни респондентларнинг олти фоизи ўзлари учун кашф этмоқчи, тўрт фоизи эса круизга боради.
Янгиликлар лентаси
0