Россия Ғарбнинг нефть санкцияларини ҳийла билан айланиб ўтди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишНефтяные качалки в Татарстане
Нефтяные качалки в Татарстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2023
Oбуна бўлиш
Россия иқтисодига, валютаси ва нефтига чексиз санкциялар киритган ва бир йилдан унинг қулашини орзиқиб кутаётган АҚШ ва Европа давлатлари тўсатдан бир нарсани тушунишди - бу амалга ошмади, Россия улар қўйган тўсиқларнинг барчасини енгиб ўтди. Батафсил мақоламизда.
ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Сўнгги кунларда ижобий кайфиятга тўйиниш учун Ғарбнинг етакчи ОАВларини ўқиш кифоя бўлиб қолди. Масалан, The Wall Street Journal яқинда “русофобия” гулханига яна бензин сепди.
ОАВ хабарига кўра, Евроиттифоқ томонидан Россиянинг хом нефти ва унинг қайта ишлаб чиқарилгани маҳсулотларига қўйилган радикал чекловлардан сўнг Россия иқтисодияти нафақат барбод бўлмади, балки анча яхши фаолият юритмоқда.
Турли соҳаларда 20 дан ортиқ дунё бозорларини диққат билан кузатадиган Kpler халқаро таҳлил компанияси мутахассисларига фикрларига кўра, Россия нефтчилари Европа билан содир бўлган бир томонлама ажримни хотиржам ўтказган ва тезда янги мижозлар, аниқроғи Шимолий Африка мамлактларига ўз эътиборларини қаратган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида ЕИ АҚШ босими остида Россиядан нефт сотиб олишга тақиқ киритган эди. Бу йилнинг февраль ойида эса ЕИнинг Россия нефтига ўрнатилган нарх чегараси ва нефть маҳсулотларини импорт қилишга қўшилган тақиқ ҳам кучга кирди. Ғарб коалицияси Россия иқтисодиётига жуда катта ва қаттиқ зарба берилганинини тинмасдан гапиришарди, аммо ҳаёт барибир ўзининг аччиқ тузатишларини киритди.

Яна бир таҳлилий агентлик - Bruegel маълум қилишича, 2021 йилда (сўнгги маълумотлар чоп этилган йил) мамлакатимиз томонидан 540 миллион тонна хом нефть қазиб олинган бу эса дунё ишлаб чиқаришининг 13% ни ташкил этди. Бундан 260 миллион тонна хом нефть экспорт қилинди (жаҳон бозорининг 13%). 280 миллион тоннаси мамлакат ичида қайта ишланди, шундан яна 130 миллион тоннаси бензин, мазут ва мойлар шаклида хорижга сотилди (жаҳон бозорининг 11%), қолган 150 миллион тоннаси эса мамлакат ички эҳтиёжларини қоплашга йўналтирилди.

Эски экспорт схемасида ЕИ Россия нефть ва нефть маҳсулотларининг қарийб 60 фоизини импорт қилар эди. Юқоридаги рақамларни билган ҳолда умумий ҳажмни ҳсиоблаб чиқиш жуда осон. Батафсил тўхталадиган бўлсак, танкерлар ҳар ой Европа Иттифоқи портларига ўртача 6,3 миллион тонна, нефть қувурлари орқали эса 3,2 миллион тонна етказиб берилар эди. Иккинчи асосий харидор эса - Хитой бўлиб, унинг импорт кўрсаткичлари мос равишда 4,1 ва 2,5 миллион тоннани ташкил этди. Энг юқори нархлар чегараси, кемаларни олиб кириш ва суғурталаш тақиқланганидан сўнг, Ғарб (ва нафақат) таҳлилчилар россиялик сотувчиларнинг Хитой, Ҳиндистон ва бошқа Осиё мамлакатларига катта чегирма билан нефтни “тўкиб ташлаш”дан бошқа иложи йўқ деган фикрга келишди.
Ҳақиқат ва русча уддабуронлик том маънода ҳаммани ҳайратлантирди.
Масалан, Марокаш бутун 2021 йилда 600 минг баррель Россия нефтини импорт қилган бўлса, 2023 йилнинг январи ойида бу кўрсаткич икки миллионга етган. Худди шу Kpler февраль ойи охиригача марокашликлар яна 1,2 миллион баррель сотиб олишини ишонч билан маълум қилмоқда. Бозор таҳлили худди шундай тенденциялар Жазоир ва Мисрда ҳам кузатилишини кўрсатмоқда. Нефть асосидаги ҳар хил турдаги полиэтилен, пластик ва пластмассалар ишлаб чиқарадиган кимё саноати ривожланган Тунис январь ойида 2,8 миллион, февралда эса яна 3,1 миллион баррель Россиядан ишлаб чиқарилган нефть сотиб олди.
Россияни олдиндан "дафн этган" Ғарб башоратчилари буни ҳеч кутмаган эди, лекин оддий жуғрофия ҳаммасини ўз жойига қўйди.

Тўсатдан Россияда нафақат ўз (кичик бўлсада) танкерлар флоти балким дўстона мамлакатларда ҳам бундай кемалар борлиги ва Болтиқбўйи портларидан Шимолий Африка портларигача Хитой ва Сингапурга қараганда анча яқинроқ экани ҳам маълум бўлди.

Яъни, Ғарб таҳлилчилари ўйлаган, Россиядан Осиёга нефт ташиши йўли узоқ бўлиши ва бу қимматга тушиши ва логистика муаммолари пайдо бўлади деган умидлар - пучга чиқди. Натижада, бир йилдан ортиқроқ вақт давомида Россиянинг қулашини кутаётган Ғарб ҳамжамияти - ғазабга тўлиб-тошди.

Американинг Bloomberg агантлиги умумий манзарани ўз ранглари билан тўлдирди. Улар Россия нефтига қарши кураш деярли барча жабҳаларда бой берилгани ва бунга нафақат русларнинг уддабурронлиги, балким ҳар куни Вашингтонга содиқ дўстмиз деб қасам ичаётган "эски дунёлик" ҳамкорлар ҳам айбдорлиги айтиб ўтилган. Нашр журналистлари ўтказган текширувга кўра, денгиз ва океан бўшлиқларида қуйидаги схема фаол ишламоқда: Россия нефти бир танкердан иккинчисига қуйилиб, бошқа ҳужжатлар билан тўғри Европага кириб клмоқда. Ана шундай “фабрика”лардан иккитаси Греция ва Шимолий Америка қирғоқлари яқинида кечаю кундуз ишламоқда. Оддий кўзбўямачилик туфайли рус нефти анъанавий бозорларга кенг оқимда тушишда давом этмоқда.

Яна бир қўрқинчли ва яширин муаммо шундаки, эмбаргога риоя қилмаганларга қўлини бигиз қилиб кўрсатаётган Европанинг ўзи Россия нефти, мазут ва бензинини импорт қилишда давом этмоқда.

Бунинг учун санкциялар пўлат панжарасида ҳам махсус бўшлиқ қолдирилган: унга кўра, агар рус нефти бошқа мамлакат қора олтини билан бироз аралаштирилган бўлса (ҳатто бир томчи бўлса ҳам) - бу қоидабузарлик ҳисобланмайди. Нефть, гўё, тозаланган - ва энди уни сотиб олиш мутлақо қонуний ҳисобланади.

Бироз олдин шундай сиёсий латифа бўлар эди: Украина қандай иттифоққа қўшилмасин - уни албатта парчалаб юборади. Ҳозирги вазият шуни кўрсатмоқдаки, бунда ерда ҳазилдан кўра ҳақиқат кўпроқ. Бироз олдин Европа Иттифоқида Россия нефти, гази ва кўмири бор эди. Энди бўлса европаликларда фақат Украина ва чексиз "хиёнат ғилдираги" бор.
Янгиликлар лентаси
0