Путин 2023 йилда махсус хизматлар олдида турган энг муҳим вазифаларни санаб ўтди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2023
Oбуна бўлиш
ФХХ кенгашида Россия президенти чегара назорати, террорчилик ва миллатчилик ҳамда муҳим саноат объектлари хавфсизлигига алоҳида эътибор беришга чақирди.
ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Владимир Путин ФСБ коллегияси йиғилишида 2023 йил давомида махсус хизматларнинг асосий вазифаларни белгилаб берди.
Президент айтишишга кўра, энг муҳим вазифалардан бири - Россия-Украина чегарасидаги ишларни фаоллаштириш.
"Айни дамда у ерда чегара органлари, ФХХ авиацияси, Қуролли Кучлар ва Миллий гвардия бўлинмаларини ўз ичига олган гуруҳлар жойлаштирилган. Сизнинг вазифангиз – қўпорувчи гуруҳлар йўлига тўсиқ қўйиш, қурол ва ўқ-дориларни Россияга ноқонуний олиб ўтишга уринишларни тўхтатиш", - деди Россия президенти.
Путин сўнгги бир йилда террорчилик билан боғлиқ жиноятлар кўпайганини, бу эса Киев режимининг бундай усуллардан фойдаланишга уринишлари билан боғлиқлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари Ғарб ҳеч қачон экстремистлардан фойдаланишдан тап тортмаганини эслатди ва шу муносабат билан қуйидаги ишларни амалга оширишни буюрди:
бундай ҳаракатларга самарали жавоб бериш, қатъий ва илдам ҳаракат қилиш, мавжуд барча имкониятлардан фойдаланиш;
муҳим инфратузилма объектлари, аҳолининг оммавий тўпланиш жойлари, ҳарбий-саноат ва ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарини доимий назорат остида ушлаб туриш;
терроризмга қарши курашнинг минтақавий тизимини, жумладан, янги ҳудудларда ҳам ишлаб чиқиш;
жамиятни парчалаш ва заифлаштиришга уринаётган ва бунинг учун сепаратизм, миллатчилик ва неонацизмдан фойдаланаётганларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш.
Шунингдек, контрразведка давлат мудофаа буюртмасининг бажарилишини назорат қилиши, иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашга жиддий эътибор қаратиши керак.
Путиннинг таъкидлашича, Россияда аввал ҳам фаол ишлаган Ғарб разведка хизматлари ҳозир бу мақсадда қўшимча ресурслар олмоқда.
"Бизнинг бошқарув тизимларимиз, ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот тузилмалари, мудофаа саноати корхоналари, муҳим технологиялар ва шахсий маълумотлар ҳақидаги муҳим маълумотлар ишончли тарзда ҳимояланган бўлиши керак, улар айтганидек, яшириш керак. Бу Россиянинг энг сўнгги қуроллари ва техникаси ҳақидаги маълумотларга тўлиқ тааллуқлидир", - деди президент.
Президент Россия рақамли маконининг хавфсизлик даражасини ошириш, алоқани бузишга уринишларни тўхтатиш бўйича топшириқ берди.
Янгиликлар лентаси
0