Ўзбекистонда яна қайси объектларга қуёш панеллари ўрнатилади?

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСолнечные панели
Солнечные панели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2023
Oбуна бўлиш
Республика бўйлаб қатор объектларда жами 1985 кВт қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Бу йил “Ўзбекнефтгаз” объектларида жами 1985 кВтли қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.
Унга кўра, шу йил сўнггига қадар “Ўзбекнефтгаз”нинг Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида жойлашган барча корхона ва ташкилотлари биноларини ҳам қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари билан таъминлаш кўзда тутилган.

"Режага асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамият тасарруфидаги бошқармалар, корхоналар ва нефть базаларнинг маъмурий бинолари ва ижтимоий соҳа объектларида қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Амалга оширилган ишларнинг самараси ўлароқ, ўтган йили “Ўзбекнефтгаз” бошқарув аппарати биноларига 170 кВт, жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларнинг маъмурий биноларига 211 кВт ва нефть базаларда 95 кВт бўлган жами 476 кВт Қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилди", — дейилган хабарда.

Айни пайтда қуйидаги объектларда қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда:
Муборак газни қайта ишлаш заводида 600 кВт;
Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 540 кВт;
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 65 кВт;
Шўртан газ кимё мажмуасида 50 кВт;
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 550 кВт;
Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 150 кВт;
“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖда 5 кВт;
Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида 25 кВт.
Бундан ташқари, жамият тасарруфидаги нефть базалар ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш масалалари ўрганиб чиқилган.
Объектларда 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида қуйидагилар ўрнатилади:
қуввати 420 кВт бўлган 22 комплект қуёш фотоэлектрик станция;
умумий ҳажми 3 800 литр бўлган 24 комплект қуёш сув қиздиргич;
умумий қуввати 79 кВт бўлган 520 дона қуёш панелли ёриткичлар.
“Ушбу қурилмалар орқали объектларнинг электр энергия истеъмол ҳажмини 38 фоизи таъминланади”, дейилади хабарда.
Чора тадбирларнинг амалга ошириш натижасида 2 619,7 минг кВт-соат электр энергияси ёки 2,095 миллиард сўм пул маблағлари иқтисод қилинади.
Натижада шу миқдорда электр энергияси ишлаб чиқариш учун атроф-муҳитга 1058,3 тонна (СО2) заҳарли иссиқхона газлари ажралишининг олди олинади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Ўзбекнефтгаз” бошқарув аппарати биноларига 170 кВт, жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларнинг маъмурий биноларига 211 кВт ва нефть базаларда 95 кВт бўлган жами 476 кВт Қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилган.
Янгиликлар лентаси
0