Ўзбекистонда бу йил 11 миллиард долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштириштирилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2023
Oбуна бўлиш
Инвестицияларни жалб қилишда иқтисодий дипломатия ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналар иштироки кучайтирилади.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистонда шу йилнинг ўзида 11 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириштирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги инвестицияларни жалб қилиш ва саноатни ривожлантириш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, келгуси 5 йилда иқтисодиёт барқарор ўсиши учун саноатни яна 1,5 баробарга ошириш, экспортни 30 миллиард долларга етказиш мақсад қилиб қўйилган. Бунинг учун 120 миллиард доллар сармоя, жумладан, 70 миллиард доллар хорижий инвестиция зарур.
Йиғилишда жаҳон молия бозорларидаги вазиятдан келиб чиқиб, соҳа олдидаги муҳим вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Шу йилда 11 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, йирик инвесторлар билан манзилли ишлаш бўйича вазифалар белгиланди.
Инвестицияларни жалб қилишда иқтисодий дипломатияни ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналар иштирокини кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Йил якунигача 304 та йирик ва 3 мингта ҳудудий лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. Уларнинг натижасида қўшимча 10 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Давлат раҳбари саноат бўйича тармоқ ва ҳудудлардаги қўшимча захираларни ишга солиш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш учун таннархни камайтириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Хорижий консультантларни жалб қилиб, махсус ва кичик саноат зоналарини ҳудудларни ривожлантириш “драйвери”га айлантириш, уларда янгидан яратилаётган ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш зарурлиги таъкидланди.
Янги лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва инвесторларга тақдим этиш бўйича лойиҳа гуруҳларининг ишини фаоллаштириш топширилди.
Маълумот учун, сўнгги йилларда барча тармоқлардаги дастурларга 31 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. Натижада ўтган 5 йилда саноат 1,4 баробар, экспорт 1,5 баробарга ошди.
Янгиликлар лентаси
0