Ўзбекистон корхоналари Москвадаги ярмаркада иштирок этмоқда

© SputnikУзбекские платья
Узбекские платья  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2023
Oбуна бўлиш
Тадбир 28 февралдан 2 мартгача Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ВДНХ) да бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг 10 га яқин корхоналари Москвадаги “Текстильлегпром” 59-Федерал улгуржи ярмаркасида иштирок этмоқда. Тадбир 28 февралдан 2 мартгача Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ВДНХ) да бўлиб ўтади.
“Экспозицияда Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Хитой, Бразилия, Бирлашган Араб Амирликлари, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Франция компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш этди”, - деб хабар беради ВДНХ матбуот хизмати.
Таъкидланишича, бу ерда тўқимачилик ва енгил саноат учун энг янги ускуналар, хомашё, табиий ва кимёвий толалар, ип-калава ва бўёқларни кўриш мумкин.
Ярмаркага ташриф буюрувчиларга матолар, ашёлар, тикувчилик буюмлари, кийим-кечак ва бошқа товарларнинг кенг танлови ҳам таклиф этилмоқда.
Ярмарка доирасида илмий-амалий анжуманлар, давра суҳбатлари ва маҳорат дарслари ҳам ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0