Жо Байденнинг аҳволи АҚШга таҳдид солмоқда – шифокор

© Sputnik / Pavel Bednyakov / Медиабанкка ўтишДжо Байден
Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2023
Oбуна бўлиш
Оқ уйнинг собиқ шифокори Ронни Жексоннинг сўзларига кўра, мамлакат учун Байденнинг бош қўмондон бўлиши даҳшатли.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байденнинг аҳволи Америкага таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Оқ уйнинг собиқ шифокори, республикачи конгрессмен Ронни Жексон маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Ронни Жексоннинг сўзларига кўра, мамлакат учун Байденнинг бош қўмондон бўлиши даҳшатли.
“Ярим вақт у қаерда эканлигини билмайди ва ҳар куни бизни Россия ва Хитой билан умумий урушга яқинлаштирмоқда", - деб ёзди Жексон.
Оқ уйнинг собиқ шифокорига кўра, Америка президентининг "когнитив функцияларининг пасайиши" туфайли инсонлар вафот этиши мумкин.
Аввалроқ у АҚШ маъмурияти Байденнинг соғлиғи ҳақидаги ҳақиқатни яшираётгани ва бу "ташвишли" эканлигини айтганди.
Янгиликлар лентаси
0