Транспорт вазирлиги Европага автотранспортда юк ташувчиларни огоҳлантирди

© Sputnik / Владимир Макаров / Медиабанкка ўтишГрузовые автомобили на стоянке
Грузовые автомобили на стоянке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2023
Oбуна бўлиш
Миллий ташувчилардан Европа мамлакатларига юк ташувларини амалга ошириш жараёнида ушбу ҳолатни инобатга олишлари сўралган.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Польша Ички ишлар вазирлигининг тегишли қарори билан 21 февралдан Беларусь билан Кукурики – Козловичи чегара назорат ўтказиш пункти орқали барча юк автотранспорт воситалари ҳаракати икки томонлама (кириш-чиқиш) вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Европа Иттифоқига ва Европа эркин савдо ассоциациясига аъзо мамлакатларда рўйхатга олинган юк автотранспорт воситалари бундан мустасно.
Таъкидланишича, юқоридаги ҳолат натижасида ҳозирда ушбу чегара назорат ўтказиш пунктида хорижий мамлакатлар юк ташувчиларининг транспорт воситалари тўпланиб қолган.
Шу муносабат билан миллий ташувчилардан Европа мамлакатларига юк ташувларини амалга ошириш жараёнида ушбу ҳолатни инобатга олишлари сўралган.
“Ҳозирда ўзбек миллий ташувчилари юк транспорт воситаларини Литва чегара назорат ўтказиш пунктлари орқали тўсиқларсиз ҳаракатланишини таъминлаш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.
Европа давлатларига юк ташувларини амалга ошираётган миллий ташувчиларда ушбу вазият юзасидан саволлар туғилганда қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин: +998 71 202 05 01 (114), +998 97 709 16 00.
Янгиликлар лентаси
0