Қирғизистон ва Тожикистонда зилзилалар содир бўлди

© AFP 2023 / OLIVIER MORINСейсмограф
Сейсмограф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2023
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда Тошкент вақти билан 02:42 ва 04:58 да зилзила содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Бугун, 27 февраль куни Қирғизистон ва Тожикистонда зилзилалар содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистонда Тошкент вақти билан 02:42 (Гринвич бўйича 26 февраль 21:42 да) ва 04:58 да (Гринвич бўйича 26 февраль 23:58 да) зилзила содир бўлди.
Биринчи содир бўлган зилзила координаталари: 42 градус шимолий кенглик; 79,7 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 875 км шимолий-шарқда.
Иккинчи зилзила координаталари: 41,72 градус шимолий кенглик; 74,64 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 454 км шимолий-шарқда.
Шунингдек, Тошкент вақти билан 07:41 (Гринвич бўйича 02:41 да) ва 08:01 да (Гринвич бўйича 03:01 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.
Биринчи содир бўлган зилзила координаталари: 38,01 градус шимолий кенглик; 73,23 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 162 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 499 км жанубий-шарқда.
Иккинчи зилзила координаталари: 38,04 градус шимолий кенглик; 73,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 147 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 492 км жанубий-шарқда.
Янгиликлар лентаси
0