Ўзбекистон терма жамоаси “Странжа” турнирини 18 та медаль билан якунлади

© Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматиЎзбекистонлик боксчилар “Странжа” турнирини 18 та медаль билан якунлади
Ўзбекистонлик боксчилар “Странжа” турнирини 18 та медаль билан якунлади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза – жами 18 та медаль жамғаришга эришди.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича “Кичик жаҳон чемпионати” номини олган “Странжа” турнири якунланди. Ўзбекистонлик боксчилар турнирни 18 та медаль билан якунлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
74-бор ташкил этилган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза – жами 18 та медаль жамғаришга эришди.
Олтин медаль:
Шодиёржон Мелиқўзиев;
Ҳасанбой Дўсматов;
Мужбилло Турсунов;
Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
Саиджамшид Жаъфаров;
Шоҳжаҳон Абдуллаев;
Баҳодир Жалолов.
Кумуш медаль:
Миразизбек Мирзаҳалилов;
Адҳамжон Муҳиддинов;
Руслан Абдуллаев;
Бегзод Ҳамидов;
Саидахон Раҳмонова.
Бронза медаль:
Шунқор Абдурасулов;
Дилшод Абдумуродов;
Хадичабону Абдуллаева;
Нурислом Исмоилов;
Ҳавасбек Асадуллаев;
Жасурбек Йўлдошев.
Янгиликлар лентаси
0