Ўзбекистон энг кўп қоғоз ва картонни Россиядан импорт қилди

© CC0 / Unsplash / ron dyarСтопка бумаги
Стопка бумаги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2023
Oбуна бўлиш
Қоғоз ва картон импорти ҳажми 2021 йил билан солиштирилганда 29,6 минг тоннага ошган.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. 2022 йилда Ўзбекистонга 65 та хорижий давлатдан қиймати 390,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 260,8 минг тонна қоғоз ва картон импорт қилинган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Қоғоз ва картон импорти ҳажми 2021 йил билан солиштирилганда 29,6 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон энг кўп қоғоз ва картонни Россиядан (143,8 минг тонна) импорт қилган.
2022 йилда Ўзбекистон энг кўп қоғоз ва картон импорт қилган бошқа давлатлар:
Хитой – 57,7 минг тонна;
Беларусь – 12,5 минг тонна;
Финляндия – 11,9 минг тонна;
Германия – 8,3 минг тонна;
Швеция – 4 минг тонна;
Украина – 3,6 минг тонна;
Туркия – 3,4 минг тонна;
Польша – 1,8 минг тонна.
Янгиликлар лентаси
0