Ўқув марказларида IT соҳасини ўрганиш учун таълим кредити берилади

© Pexels / ThisisengineeringТехнология
Технология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2023
Oбуна бўлиш
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оила фарзандлари учун гаров ва кафиллик талаб этилмайди.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ўқув марказларида IT соҳасини ўрганиш учун таълим кредити берилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№79, 27.02.2023й) билан, нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Қарорга кўра, таълим кредити:
базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача (бугунги кунда 19 млн 500 минг сўм) миқдорда;
Марказий банкнинг асосий ставкасида (бугунги кунда 15%);
бир йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга;
ҳар йили 5 минг нафаргача ёшларга берилади.
Қайд этилишича, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оила фарзандлари учун гаров ва кафиллик талаб этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан бошлаб IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади. Жумладан, IT сертификати бор ёшларга компьютер хариди учун 7,5 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва Ёшлар агентликлари, Бандлик жамғармаси томонидан берилаётган субсидия уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб берилади.
Янгиликлар лентаси
0