https://sputniknews.uz/20230227/dushanbeda-orol-dengizini-qutqarish-masalasi-muhokama-qilinadi-32531015.html
Душанбеда Орол денгизини қутқариш масаласи муҳокама қилинади
Душанбеда Орол денгизини қутқариш масаласи муҳокама қилинади
Sputnik Ўзбекистон
5-7 июнь кунлари Душанбе шаҳрида Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади. 27.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-27T12:20+0500
2023-02-27T12:20+0500
2023-02-27T12:41+0500
дунёда
тожикистон
орол денгизи
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/10/24584358_0:152:3103:1897_1920x0_80_0_0_31e759ea4e8b57dc8cd2ccae307b8fdd.jpg
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. 2023 йил давомида Тожикистонда Орол денгизининг экологик муаммоларига бағишланган тадбирлар ўтказилади. Бу ҳақда республика Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги матбуот хизматига таяниб Sputnik Тожикистон хабар берди.Шунингдек, Душанбеда 14 ва 15 сентябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви муносабати билан Орол денгизини қутқариш жамғармаси таъсисчилари – давлатлар президентларининг учрашуви бўлиб ўтади.Марказий Осиё давлатлари музликларнинг эриши ва чўлланиш туфайли озиқ-овқат хавфсизлигида жиддий таҳдидларга дуч келиши мумкин.Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 млн гектар майдонда саксовул, черкез, қандим каби шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан иборат яшил қопламалар барпо этилган. Эътиборлиси, чўл ўсимликларининг кўкариши бўйича яхши натижаларга эришилмоқда. Бу йил ҳам Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ишлар давом эттирилади. Айни шу мақсадда Орол денгизининг қуриган тубида саксовул экиш мавсуми бошланган.Орол денгизининг қуришига оид экологик вазият жаҳон диққат марказида бўлиб келмоқда. БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси билан Оролбўйи минтақаси экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилинган.Ўтган йили Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон Орол денгизини қутқариш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилган эди. Қозоғистон томони Минтақавий сув-энергетика консорциумини тузишни таклиф қилмоқда. Бу ирригация ва энергетика манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ресурслардан фойдаланиш имконини беради.
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/10/24584358_185:0:2916:2048_1920x0_80_0_0_357a98ffb8ffee2e6006a3e9fa3e64e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, тожикистон, орол денгизи, марказий осиё
дунёда, тожикистон, орол денгизи, марказий осиё
Душанбеда Орол денгизини қутқариш масаласи муҳокама қилинади
12:20 27.02.2023 (янгиланди: 12:41 27.02.2023) 5-7 июнь кунлари Душанбе шаҳрида Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. 2023 йил давомида Тожикистонда Орол денгизининг экологик муаммоларига бағишланган тадбирлар ўтказилади. Бу ҳақда республика Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги матбуот хизматига таяниб Sputnik Тожикистон
хабар берди. Хусусан, 5-7 июнь кунлари Душанбе шаҳрида Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади.
Шунингдек, Душанбеда 14 ва 15 сентябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви муносабати билан Орол денгизини қутқариш жамғармаси таъсисчилари – давлатлар президентларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Марказий Осиё давлатлари музликларнинг эриши ва чўлланиш туфайли озиқ-овқат хавфсизлигида жиддий таҳдидларга дуч келиши мумкин.
Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 млн гектар майдонда саксовул, черкез, қандим каби шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан иборат яшил қопламалар барпо этилган. Эътиборлиси, чўл ўсимликларининг кўкариши бўйича яхши натижаларга эришилмоқда. Бу йил ҳам Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ишлар давом эттирилади. Айни шу мақсадда Орол денгизининг қуриган тубида саксовул экиш мавсуми
бошланган.
Орол денгизининг қуришига оид экологик вазият жаҳон диққат марказида бўлиб келмоқда. БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси билан Оролбўйи минтақаси экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилинган.
Ўтган йили Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон Орол денгизини қутқариш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилган эди. Қозоғистон томони Минтақавий сув-энергетика консорциумини тузишни таклиф қилмоқда. Бу ирригация ва энергетика манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ресурслардан фойдаланиш
имконини беради.