Британия Россияга қарши урушга ошиқмоқда
22:35 27.02.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023)
© © AFP 2023 / PAUL FAITHРиши Сунак осматривает ПТРК NLAW, подготовленный для отправки на Украину
© © AFP 2023 / PAUL FAITH
Oбуна бўлиш
Англия ҳар қандай бузғунчиликни моҳирона олиб боришни билади: бошида имкон қадар ёрдам беради, бир вақтнинг ўзида хуфиёна суиқасд ёки бошқа бир фитна амалга оширади, лекин бировнинг қўли билан. Айбдорни ҳамма билса-да, расман инглизларнинг бунга алоқаси йўқдек кўринади.
ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Ғарб мамлакатларининг махсус ҳарбий операциянинг бир йиллиги муносабати билан ўтказаётган тадбирлари Украина ТИВ раҳбари Кулебанинг анчагина қизишиб кетганини кўринди.
У ўз анонсида : “Буюк воқеалар кутиляпти, кўп сиёсий огоҳлантиришлар, санкциялар, қуроллар борасида қарорлар бўлади, бирдамлик рамзлари бўлади ва буларнинг ҳаммаси барча даражаларда амалга оширилади. Россия бир йилликни қандай нишонлаганини эслаб қолади” дея таъкидлаган эди.
Ҳақиқатда эса рамзий ишоралар ва бир нечалик санкциялар пакети дунёни ларзага келтирмади, ва март ойига келиб бутунлай унутилади ҳам. Аммо, адолатли бўлайлик: инглиз тарихини яхши кўрадиганлар учун Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Токиода бўлиб ўтган G7 раҳбарларининг селектор йиғилиши бошланишидан олдин берган таклифлари ҳақиқатан ҳам янги ва ҳатто ҳайратланарли эди.
Сунак девони шундай баёнот тарқатди: “Бош вазир халқаро ҳамкорларни Украинага Россия кучларига фронт линиясига зарар етказишда ёрдам беришга чақиради”. Яъни Россия орқа чизиқларига зарба беришга.
Қолаверса, “фронт ортида” сўзи - кенг тушунча. Масалан, агар ҳамкорлар рози бўлса, Япония Россиянинг Узоқ Шарқига, Канада эса Арктикадаги ҳудудларига зарар етказади. Ахир бу Украинага ёрдам беради. Чунки Россия кучларининг бир қисми бошқа йўналишларига жўнатади, кейин эса, ҳозирги ҳарбий ҳаракатлар театрида фаол Россия штиклари камаяди.
Таъкидлаш лозимки, ҳозиргача Киевга қуроллар етказиб бериш ҳақида гапираётган ҳамкорлар ҳамкорлар тан оладиган Россия ҳудудларига бомба ва ракета зарбалари керак эмаслигини таъкидлашмоқда. Орлов ва Тула вилоятлари, Краснодар ва Ставрополь ўлкаларини бомбалаш мумкин эмас.
Тўғри, ғарблик ҳамкор ўз сўзларига жавоб беради. Хоҳласа беради, хоҳламаса қайтариб олади. Ёки ҳеч нима бўлмагандек тутади ўзини. НАТОни Шарқ томон кенгайтирмаслик ҳақида берган ваъдаларига қаранг.
Бироқ, ҳозир Англиянинг ўзи очиқ матнлар билан ҳаттоки, махфий музокаралар хонасида ҳам эмас, балки оммавий тарзда қандайдир ваъдалар ва қасамёдлардан тийилишни афзал кўради ва бошқаларни ҳам шунга чақиради. Худди Болтиқбўйи республикалари вакиллари каби, ҳеч нимадан қўрқишмайди.
Албатта, болтиқбўйидагилар бугунги кунда катта ўғрилар олдида худди ҳаваскорлар ролини ижро этишмоқда – паханнинг “Нега сен кичикларни хафа қиляпсан” деган олийжаноб муносабат жавобини эшитиш учун гиж-гижламоқда. Эҳтимол, Британия ҳам ҳаваскор жиноятчига айланмоқчи, аммо бу кучли эволюция (аниқроғи -деволюция)
Чунки узоқ вақтлардан буён “Катта ўйин” (муаллиф - Киплинг) ва унга синонимик “Инглиз хоними расво қилмоқда” (“Англинчанка гадит”) - халы тилида Буюк Британиянинг Россияга қарши ташқи сиёсий ҳаракатларини англатувчи ибора. Ушбу иборанинг муаллифи сифатида кўплаб инсонлар, жумладан Суворов ҳам кўрсатилади. Аммо бузғунчилик қилишаётган ўйин, оролликлар жуда устомон бўлган иккиюзламачиликнинг барча қонун-қоидалари бўйлаб ўтказиб келинган.
Мана, кичик Питт даврида қандай бузғунчилик қилишган эди. 1800 йилнинг 24 декабрь куни Парижнинг Сен-Никез кўчасида портлаш содир бўлган. Айтишларича, маст кучернинг отларни катта тезликда бошқаргани Наполеонни сақлаб қолади. 1801 йил биринчи март куни катта ўйин анча муваффақиятли ўтади. Император Павел I нинг Михайловск қасрида апоплексия зарбасига учрайди. Буни Англиянинг Санкт-Петербургдаги эличиси лорд Уитворд уюштирган бўлади. Ғазабланган Бонапарт Россиядан хабарни эшитган замон: "Парижда инглизларнинг менга ўқи хато кетган эди. Аммо Петербургда ундай бўлмади”, - дея бақиради.
Шунга қарамай, таниқли тарихчимиз Тарл айтганидек, “Англия ҳукумати бу ишни жуда нозик тарзда олиб боришни хоҳлаган”. Энг яхшиси, 1801 йилда Ҳиндистонга йўл олган Павел Петровичга уюштиргандек йўл тутиш: яъни имкон қадар ишга ёрдам бериш, кейин тегишли таъзияларни тўғри билдириш имкониятига эга бўлиш, чунки бир вақтлар рус подшосининг ётоқхонасида бошига тушган “апоплекция” учун қайғу билдирилган.
Яъни ҳамма ҳамма нарсани билиб турса-да, расман инглизларнинг бунга алоқаси йўқ эди.
Албатта, ойни этак билан ёпиб бўлмайди. 1853-1856 йилларда Қрим урушида демократик Туркиянинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилган инглизлар нафақат Севастопол яқинида жанг қилишди, балки Кронштадт, Соловецкий ороллари ва ҳатто Петропавловск-Камчатскийга ҳам ҳужум қилишган. Кўп муваффақиятли бўлмасада, масалан, Петропавловскда денгизчилар гарнизони томонидан бутунлай мағлубиятга учрадилар.
Аммо бу ягона уруш эди, унда ҳар қандай жойда жанубий тоғлардан шимолий денгизларгача душманга қарши диверсия уюштириш мумкин эди.
Энди эса Британиянинг бош вазири қуролли диверсиялар уюштирмоқчи ҳаттоки уруш эълон қилиш билан ҳам ҳаяллаётгани йўқ. Аммо, албатта вазиятнинг қалтислигини англаган ҳолда, у диверсиялар учун ҳам немислар, ҳам италянлар, ҳам коалиция мамлакатлари диверсияларга жавобгар бўлиши учун Катта еттилик мамлакатларини битта доирага киритмоқчи.
Қрим урушида виконт Пальмерстон ҳақиқий саркардардалик ғайратини намойиш этган. Бугун виконт Сунакнинг ҳам ғайрати ундан қолишмайди.