Нодирбек Абдусатторов халқаро турнирдаги иштирокини 4 очко билан якунлади

© Nodirbek AbdusattorovНодирбек Абдусатторов
Нодирбек Абдусатторов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2023
Oбуна бўлиш
Нодирбек Абдусатторов турнирни 4 очко билан 7-ўринда якунлади.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган “WR Chess Masters” турнири якунланди. 25 февраль куни мусобақанинг сўнгги 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов сўнгги 9-турда америкалик Уэсли Сога қарши дона сурди. Ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Нодирбек Абдусатторов турнирни 4 очко билан 7-ўринда якунлади. Мусобақада 5-10 ўриндаги гроссмейстерларнинг барчаси 4 очко билан тугатишди.
Охирги турда Абдусатторов билан баҳслашган Уэсли Со турнирни 4-ўринда якунлади.
Янгиликлар лентаси
0