https://sputniknews.uz/20230226/ish-stajiga-ega-xotin-qizlar-faqat-qoshimcha-imtiyozdan-foydalanishi-mumkin--vazirlik--32517617.html
Иш стажига эга хотин-қизлар фақат қўшимча имтиёздан фойдаланиши мумкин – вазирлик
Иш стажига эга хотин-қизлар фақат қўшимча имтиёздан фойдаланиши мумкин – вазирлик
Sputnik Ўзбекистон
5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилиш бўйича тартиб мавжуд эмас. 26.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-26T09:30+0500
2023-02-26T09:30+0500
2023-02-26T09:34+0500
жамият
отм
хотин-қизлар
имтиёз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/19/15053531_0:148:3093:1887_1920x0_80_0_0_59fd0a39e097bba59fca4ab126b5a1ce.jpg
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда 5 йил иш тажрибасига эга бўлган аёллар олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилиниши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Ушбу хабарлар юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги баёнот берди.Вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сон қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланган.Мазкур тартиб 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этилган бўлиб, ушбу тоифадаги хотин-қизларга жами алоҳида 500 та базавий тўлов-контракт асосидаги қўшимча қабул параметрлари олий таълим муассасалари кесимида ажратилди.Ушбу тоифадаги хотин-қизлар ажратилган қабул параметрларига танловларда иштирок этишлари учун дастлаб Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тегишли тавсияномасига эга бўлишлари лозим.Сўнг тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади.Қайд этилишича, 2023/2024 ўқув йилида ҳам камида 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар мазкур тартибга мувофиқ кириш имтиҳонлари натижаларига кўра танлов асосида ўқишга қабул қилинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/19/15053531_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_898cb84591c435e72c36acd1f29db42b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, отм, хотин-қизлар, имтиёз
жамият, отм, хотин-қизлар, имтиёз
Иш стажига эга хотин-қизлар фақат қўшимча имтиёздан фойдаланиши мумкин – вазирлик
09:30 26.02.2023 (янгиланди: 09:34 26.02.2023) 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилиш бўйича тартиб мавжуд эмас.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда 5 йил иш тажрибасига эга бўлган аёллар олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилиниши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Ушбу хабарлар юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
баёнот берди. Таъкидланишича, камида 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилиш бўйича тартиб мавжуд эмас.
Вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сон қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланган.
Мазкур тартиб 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этилган бўлиб, ушбу тоифадаги хотин-қизларга жами алоҳида 500 та базавий тўлов-контракт асосидаги қўшимча қабул параметрлари олий таълим муассасалари кесимида ажратилди.
Ушбу тоифадаги хотин-қизлар ажратилган қабул параметрларига танловларда иштирок этишлари учун дастлаб Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тегишли тавсияномасига эга бўлишлари лозим.
Сўнг тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади.
Имтиҳонда энг юқори баллнинг камида 30 фоизини тўплаб, аммо талабаликка тавсия этилмаган хотин-қизлар 500 та базавий тўлов-контракт асосидаги қўшимча алоҳида қабул параметрлари доирасида, баллар кетма-кетлиги бўйича танловда қатнашади.
Қайд этилишича, 2023/2024 ўқув йилида ҳам камида 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар мазкур тартибга мувофиқ кириш имтиҳонлари натижаларига кўра танлов асосида ўқишга қабул қилинади.