Экстeрнат тартибидаги имтиҳонлар мактабда ўқиётган ўқувчиларга татбиқ этилмайди

© AFP 2023 / Andy Buchanan Ученики школы Холируд в Глазго, Шотландия
Ученики школы Холируд в Глазго, Шотландия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2023
Oбуна бўлиш
Бу хабарлар мактабни ўз вақтида тугата олмаган фуқароларнинг экстернат тартибида имтиҳон топшириш учун аризалар бериши билан боғлиқ хабарнинг нотўғри талқин қилинганлиги натижасида тарқатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда “Энди мактаб ўқувчилари олдиндан битирув имтиҳонларини топширишлари ва мактаб дарсларига бормасликлари мумкин” деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу хабарлар мутлақо асосга эга бўлмаган ёлғон хабарлигини маълум қилди.
Таъкидланишича, бу хабарлар мактабни ўз вақтида тугата олмаган, яъни мактаб ёшидан ўтган фуқароларнинг экстернат тартибида имтиҳон топшириш учун аризалар бериши билан боғлиқ хабарнинг нотўғри талқин қилинганлиги натижасида тарқатилмоқда.
“Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, фуқароларнинг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида экстернат тартибида имтиҳонларда фақат ўз вақтида турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган, аниқроқ айтганда, мактабни тўлиқ битирмаган 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этади.
Қайд этилишича, экстернат тартибидаги имтиҳонларнинг мактабда таълим олаётган ўқувчиларга алоқаси йўқ.
Янгиликлар лентаси
0