https://sputniknews.uz/20230225/shifokor-koz-kasalliklarining-alomatlarini-sanab-otdi-32497052.html
Шифокор кўз касалликларининг аломатларини санаб ўтди
Шифокор кўз касалликларининг аломатларини санаб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Мутахассис кўп учрайдиган кўз касалликларининг кенг тарқалган симптомларини маълум қилди.
2023-02-25T22:27+0500
2023-02-25T22:27+0500
2023-02-25T22:27+0500
бу қизиқ
саломатлик
шифокорлар тавсияси
кўз касалликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
Баъзи кўз касалликлари ҳеч қандай аломатларсиз ривожланиши мумкин. Ва шу сабабли ҳам улар хавфли. Оқибатлари эса кўриш қобилиятига катта зарар етказади. Кўз шифокори Татьяна Фадейкина кўз касалликларида қандай аломатлар кузатилса, шикофорга мурожаат қилиш зарурлигини айтди.Кўзлар сувсизланишиДискомфорт ва кўзларнинг қуриши билан кўз шифокорига кўплаб инсонлар шикоят қилади. Одатда бу ҳолат гаджетлар (телефон, компьютер, планшет) билан кўп вақт ишлаш сабаб бўлади. Бундан ташқари у гормонал ўзгаришлар, ташқи омиллар, масалан, шамол, чанг, об-ҳаво исиши ёки кондиционер иши билан пайдо бўлиши мумкин.Кўз олдида парда пайдо бўлишиКўзлар олдида пардо пайдо бўлиши глаукома (ички кўз босимининг кўпайиши, сетчатка ва оптик нервнинг секин зарарланиши билан боғлиқ кўз касаллиги), катаракта (кўз гавҳарининг хиралашиши бўлиб, бу кўришнинг қисман ёки тўлиқ йўқолишига олиб келади) сабаблари бўлиши мумкин. Одатда бу ҳолат 40 ёшдан ошган кишиларда кўп учрайди. Агар шундай ҳислар сезилса, зудлик билан кўз мутахассисига мурожаат қилиш лозим.Нурга таъсирчанлиликНурга таъсирчанлилик кўзда инфекциянинг тарқалиши ёки яллиғланиш жараёнининг ривожланиши кўрсатиши мумкин. Шунингдек, бу аломат глаукома касаллигига ҳам хос, дейди шифокорИкки томонлама кўришҚисқа вақтда предметларнинг иккита бўлиб кўриниши кўзлар чарчаганда ёки спиртли ичимлик истеъмол қилгандан сўнг бўлиши мумкин. Агар икки ҳолатдан ташқари, ўз-ўзидан пайдо бўлса, бу шоҳ парданинг зарарланаётганидан келиб чиқиши мумкин.Кўзлар олдида доғлар пайдо бўлишиКўзлар олдида қисқа муддатли доғлар тўсатдан ҳаракатланганда ёки кўтарилганда пайдо бўлади. Агар доғлар узоқ вақтга кетмаса, бу кўз сетчаткасида муаммолар пайдо бўлганидан дарак беради.Мутахассиснинг қўшимча қилишича, кўз қизариши, ёшланиши, кўриш кескинлигининг пасайишида, кўзларни очиб юмганда ноқулайлик, кўзнинг оғриғи, бош ва кўзнинг шикастланишида зудлик билан мутахассисга мурожаат қилиш зарурлигини айтди.Мавзуга оид:Нима учун кўз хиралашади? Мутахассис батафсил жавоб бердиКўз ёшланиши жиддий касалликлар аломатими
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шифокор кўз касалликларининг аломатларини санаб ўтди
шифокор кўз касалликларининг аломатларини санаб ўтди
Шифокор кўз касалликларининг аломатларини санаб ўтди
Мутахассис кўп учрайдиган кўз касалликларининг кенг тарқалган симптомларини маълум қилди.
Баъзи кўз касалликлари ҳеч қандай аломатларсиз ривожланиши мумкин. Ва шу сабабли ҳам улар хавфли. Оқибатлари эса кўриш қобилиятига катта зарар етказади. Кўз шифокори Татьяна Фадейкина кўз касалликларида қандай аломатлар кузатилса, шикофорга мурожаат қилиш зарурлигини айтди.
Дискомфорт ва кўзларнинг қуриши билан кўз шифокорига кўплаб инсонлар шикоят қилади. Одатда бу ҳолат гаджетлар (телефон, компьютер, планшет) билан кўп вақт ишлаш сабаб бўлади. Бундан ташқари у гормонал ўзгаришлар, ташқи омиллар, масалан, шамол, чанг, об-ҳаво исиши ёки кондиционер иши билан пайдо бўлиши мумкин.
“Кўзларнинг етарли даражада намланмаслиги ва етарли даражада ёш ишлаб чиқармаслиги қуруқ кўзлар синдромини келтириб чиқаради. Бу эса ўз навбатида дискомфортдан тортиб, кўриш қобилиятининг ёмонлашигача олиб келиши мумкин”, - дейди Татьяна Фадейкина
Кўз олдида парда пайдо бўлиши
Кўзлар олдида пардо пайдо бўлиши глаукома (ички кўз босимининг кўпайиши, сетчатка ва оптик нервнинг секин зарарланиши билан боғлиқ кўз касаллиги), катаракта (кўз гавҳарининг хиралашиши бўлиб, бу кўришнинг қисман ёки тўлиқ йўқолишига олиб келади) сабаблари бўлиши мумкин. Одатда бу ҳолат 40 ёшдан ошган кишиларда кўп учрайди. Агар шундай ҳислар сезилса, зудлик билан кўз мутахассисига мурожаат қилиш лозим.
Нурга таъсирчанлилик кўзда инфекциянинг тарқалиши ёки яллиғланиш жараёнининг ривожланиши кўрсатиши мумкин. Шунингдек, бу аломат глаукома касаллигига ҳам хос, дейди шифокор
Қисқа вақтда предметларнинг иккита бўлиб кўриниши кўзлар чарчаганда ёки спиртли ичимлик истеъмол қилгандан сўнг бўлиши мумкин. Агар икки ҳолатдан ташқари, ўз-ўзидан пайдо бўлса, бу шоҳ парданинг зарарланаётганидан келиб чиқиши мумкин.
“Предметларни иккита кўриш қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар, склероз, инсульдан кейин ёки мия жароҳатларидан кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин”, - дейди мутахассис.
Кўзлар олдида доғлар пайдо бўлиши
Кўзлар олдида қисқа муддатли доғлар тўсатдан ҳаракатланганда ёки кўтарилганда пайдо бўлади. Агар доғлар узоқ вақтга кетмаса, бу кўз сетчаткасида муаммолар пайдо бўлганидан дарак беради.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, кўз қизариши, ёшланиши, кўриш кескинлигининг пасайишида, кўзларни очиб юмганда ноқулайлик, кўзнинг оғриғи, бош ва кўзнинг шикастланишида зудлик билан мутахассисга мурожаат қилиш зарурлигини айтди.