Қахрамонлар учун миннатдорчилик сўзлари: ФВВ қутқарувчилари қандай кутиб олинди? – видео

Oбуна бўлиш
Бугун эрталаб бортида ФВВ ходимлари бўлган рейс Тошкентга етиб келди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Туркиядан келган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари Тошкент аэропортида кутиб олинди.
Кутиб олувчилардан бири тошкентлик турк қизи Дефне Гок. У ота-онаси билан қутқарувчиларга “раҳмат” дейиш учун аэропортда тўрт соатдан ортиқ кутишган.
"Биз тонги соат 6 дан бери ҳарбийларга раҳмат айтиш учун келдик", деди қиз мухбирга.
Ўзбекистон қаҳрамонларини аэропортда Фавқулодда вазиятлар вазири, Туркия элчиси Олган Бекар олқишлар билан кутиб олди.
“Оғир кунимизда биродар бўлиб, ёнимизда турдингиз. Биз буни ҳеч қачон унутмаймиз”, деди элчи.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 100 нафар ходими Туркиянинг Ҳатай вилояти маъмурий маркази яқинидаги Овакент ва Жумабозор шаҳарларида икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида қидирув-қутқарув ишларини олиб борди.
Шу вақт ичида улар 18 кишини қутқариб қолишга ва 200 га яқин жасадни вайроналар остидан олиб чиқишга муваффақ бўлишди.
Янгиликлар лентаси
0