Рекорд натижа: Ўзбекистон "спецназ"и Дубайдаги мусобақада олтин медални қўлга киритди

© МанбаУзбекские спецназовцы взяли "золото" на турнире в Дубае
Узбекские спецназовцы взяли золото на турнире в Дубае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон жамоаси 4 дақиқа 22,9 сония натижа билан бутун тадбир давомида ажойиб жамоавийлик, чаққонлик ва қатъият намойиш этди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон "спецназ"и Дубайдаги мусобақада олтин медални қўлга киритди.
Дубайда UAE SWAT Challenge 2023 — ҳуқуқни муҳофаза қилувчи махсус кучлар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон жамоаси махсус кучлар мусобақасида спорт тўсиқларидан энг тез ўтиб, юқори поғонага кўтарилди.
Ғолиблар:
1- ўрин Ўзбекистон жамоаси;
2- ўрин Чеченистон ИИВнинг "Ахмат" жамоаси;
3- ўрин Қирғизистон махсус кучлари.
Дубайнинг Khaleej Times газетаси маълум қилишича, Ўзбекистон жамоаси 4 дақиқа 22,9 сония натижа билан бутун тадбир давомида ажойиб жамоавийлик, чаққонлик ва қатъият намойиш этди.
Кўрсаткичлари бенуқсон бўлди ва улар тўсиқлар йўлини рекорд вақт ичида босиб ўтишга муваффақ бўлишди. Жамоа жами 38 балл тўплади, бунда тезлик ва аниқлик учун очколар ҳам бор.
Иккинчи ўринни 4 дақиқа 32,6 сония натижа билан "Ахмат" жамоаси эгаллади. Улар жами 37 очко тўплашди.
Учинчи ўринда 4 дақиқа 44 сония натижа қайд этган Қирғизистон жамоаси баъзи қийинчиликларга дуч келган бўлсалар ҳам, улар жами 36 балл тўплашди.
Бу йил чемпионатда 28 давлатдан 57 жамоа иштирок этмоқда. Россия Федерацияси шарафини 3 та жамоа ҳимоя қилмоқда, шунингдек, МДҲ давлатларидан ҳам жамоалар иштирок этмоқда.
© Дубайнинг Khaleej Times газетасиUAE SWAT Challenge 2023
UAE SWAT Challenge 2023  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2023
UAE SWAT Challenge 2023
Янгиликлар лентаси
0