Энди пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга ҳам субсидия берилади

© “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Пилла
Пилла - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2023
Oбуна бўлиш
Пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Энди пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга ҳам субсидия берилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–73-сонли қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Ипакчилик ва тутчилик факультети очилди.
Шу йилнинг 1 мартидан 2026 йил 1 январгача пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.
2023 йил 1 апрелдан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган ипак маҳсулотларини экспорт қилиш операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлишини ҳисоблашнинг ягона муддати божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан 360 кун этиб белгиланди.
2023 йил 1 мартдан хом ипакни экспорт қилиш тартиби соддалаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, пилла етиштирувчиларга 2025 йил 1 январгача пилланинг ҳар килограмми учун 5 минг сўм субсидия бериш белгиланган. Энди етиштирилган пилла аҳолидан жаҳон биржаларидан кам бўлмаган нархда харид қилинади. Бу камида 500 минг аҳолини банд қилиб, уларнинг даромадини 2-3 баравар ошириш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0